Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ва Қозоғистон чегарасида мигрантлар иштирокида можаро содир бўлгани хабар қилинди
Хабар қилинишича, Самара областида чегара ёнида Қозоғистон орқали уйига қайтишга уринаётган Ўзбекистон ва Тожикистондан бўлган бир неча юз мигрант тўпланган.
Самара областида, Қозоғистон билан чегарада марказий осиёлик мигрантларнинг Росгвардия ходимлари билан тўқнашуви юз берди, деб хабар берди Mash Telegram-канали.
Хабар қилинишича, Самара областида чегара ёнида Қозоғистон орқали уйига қайтишга уринаётган Ўзбекистон ва Тожикистондан бўлган бир неча юз мигрант тўпланган. Аммо коронавирус пандемияси сабабли Қозоғистон чегараси ёпиқ бўлиб, чегара олдида тўпланганлар чодирли лагерда яшамоқда.
Телеграм-каналнинг ёзишича, мигрантлар чегарани кесиб ўтишга уринган. Mash бир неча юз киши йўлда кетаётгани, либосли одамлар эса уларни тўхтатишга уринаётгани акс этган видеони ҳавола этган. Мигрантлар томон каскали, қалқон ва резина таёқлар билан қуролланганлар югуриб келган. Орада тўқнашув юз берган.
«Мендаги маълумотга кўра, бу кеча, 3 августда содир бўлган. Жабрланганлар, қўлга олинганлар йўқ. Буни тўқнашув дейиш қийин, шунчаки кўтарилиш бўлган. Ҳозирда чодирли лагерда хотиржамлик, у ерда ҳеч нарса содир бўлмаяпти», — деди Самара области ҳукумати вакили РБК билан суҳбатда.
«Тошкент, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси фуқаролардан нохуш эпидемиологик вазият боис ёпиқ бўлган Россия-Қозоғистон чегарасида тўпланмасликни сўрамоқда. Шунингдек, Ўзбекистон фуқароларидан ижтимоий тармоқлардаги ёлғон хабарларга ишонмаслик ва ўзлари бўлиб турган ҳудудда қолиш сўралмоқда», — деб қўшимча қилди у.
Росгвардия можаро содир бўлганини, аммо тўқнашувларда уларнинг вакиллари иштирок этмаганлигини билдирди.
«Мигрантларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари билан тўқнашуви кеча юз берган. У тезда, Росгвардия вакиллари иштирокисиз бартараф этилган», — деб маълум қилди Росгвардиянинг Самара области бўйича бошқармаси матбуот хизмати.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026