Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чилонзордаги хонадондан 40 000 000 сўм пулни ўғирлаб кетган шахс қўлга олинди
Хонадондан пул ўғирлаганликда гумонланувчи шахс Чилонзор тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан қўлга олинди.
Жорий йилнинг 23 июль куни Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ички ишлар органларига 32 ёшли Д.Б. мурожаат этиб, унинг хонадонидан пул ўғирланганлиги ҳақида маълум қилган. Бу ҳақда ИИВ хабар бермоқда.
Д.Б.нинг сўзларига қараганда ўша куни соат 16:30 ва 19:00 оралиғида уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган шахс хоналардан бирида турган ва ичида 40.000.000 сўм бўлган сумкани ўғирлаб кетган.
Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169 моддаси («Ўғрилик») бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Кўрилган чоралар давомида ходимлар ўғриликда гумонланувчи шахсни аниқлаб, Қашқадарё вилоятидан бўлган, муқаддам судланган 25 ёшли Т.У.ни қўлга олишди.
Мавзуга оид
12:05 / 07.01.2026
Humans иловаси орқали 2 мингдан ортиқ шахснинг пуллари ўғирланган – манба
14:39 / 06.01.2026
Германия тарихидаги энг йирик банк ўғрилиги: биринчи муҳим далил топилди
11:55 / 03.01.2026
Bild: Гелзенкирхендаги банкдан 100 млн евродан ортиқ пул ўмарилган
13:44 / 02.01.2026