Коронавирусга чалинган ёшлар сони 3 марта кўпайди - ЖССТ
Ёшлар коронавирус тарқалиши олдини олиш учун ҳимоя ниқоблари тақиш ва ижтимоий масофага риоя қилиш бўйича тавсияларга тобора камроқ амал қилмоқда.
ЖССТ мутахассислари 24 февралдан 12 июлгача қайд қилинган 6 млн.та касалланиш ҳолатини ўрганиб чиқишган. Тадқиқот 15-24 ёшлилар орасида коронавирусга чалинганлар улуши февралдаги 4,5 фоиздан июлда 15 фоизгача ортганини кўрсатган.
ЖССТ бунга сабаб сифатида ёшлар коронавирус тарқалиши олдини олиш учун ҳимоя ниқоблари тақиш ва ижтимоий масофага риоя қилиш бўйича тавсияларга тобора камроқ амал қилаётганини келтириб ўтган.
Шунингдек, ёшлар кўп вақтини тунги клубларда, пляжларда, саёҳатларда ўтказаётгани касалланиш хавфи ортишига олиб келмоқда.
“Биз буни аввал ҳам айтганмиз ва яна бир бор такрорлаймиз: ёшларни енгиб бўлмайди”, деб айтган ЖССТ раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус Женеведаги брифингда.
Мавзуга оид
15:18 / 13.11.2024
Ўзбекистон инглиз тили саводхонлиги рейтингида 98-ўринга тушди
21:51 / 29.07.2024
Фарғонада “Мирзо Улуғбек ворислари”га ваъда қилинган мукофот пуллари берилмади, нега?
21:39 / 26.07.2024
Имтиҳонлар тугади. Абитуриентларнинг ярми тестдан йиқилди
12:30 / 25.07.2024