Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Отабек Назиров иқтисодиётни сақлаб қолиш учун олтин валюта захирасини сотишни таклиф қилди
Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги Отабек Назиров иқтисодиётни кейинги пасайишлардан асраш қолиш учун олтин валюта захирасини сотиш вақти келди, деб ҳисоблайди.
«Олтин нархи энг баланд даражада, иқтисодий фаоллик эса тушган, иқтисодиётни кейинги пасайиш ва ишсизлик ортишидан зудлик билан қутқариш учун айнан ҳозир олтин валюта захирасини сотиш ва маблағлардан фойдаланиш керак деб ўйлайман», деб ёзади олтин нархининг ўсишини изоҳлаган ҳолда Назиров.
Олтин нархи йил бошидан бери ўсишда давом этмоқда. У ўзининг тарихий рекордини ўрнатган ҳолда октябрь ойи фьючерслари бўйича илк марта 1 унция учун 2000 доллар кўрсаткичидан ошди.
Қимматбаҳо металнинг нархи сўнгги уч йилда долларнинг энг кучли ойлик пасайиши фонида рекорд даражадаги ўсишни намойиш этди. Таҳлилчилар қимматбаҳо металл ўсишда давом этишини тахмин қилишмоқда.
2020 йил 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг расмий захира активлари 32,3 млрд долларни ташкил этди. Захиранинг катта қисми – 19,4 млрд доллар монетар олтин ва 12,4 млрд доллар хорижий валютада сақланади. Жорий йил бошида мазкур кўрсаткич 29,2 млрд долларни ташкил қилган.
Мавзуга оид
07:35 / 08.12.2025
Инфографика: инсоният қазиб олган ва ҳали ер остида қолган барча олтин миқдори
19:17 / 07.12.2025
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 61 млрд доллардан ошди
09:20 / 05.12.2025
Чегарадан ноқонуний олиб ўтилган 1,1 млрд сўмлик олтин қўлга олинди
19:19 / 04.12.2025