Ўзбекистон | 08:05 / 05.08.2020
1924
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Россия Марказий банклари ҳакерларга қарши курашда ҳамкорлик қилади

Ҳамкорлик банк тизимида ахборот хавфсизлигининг таҳдиди юзасидан прогнозларни ишлаб чиқиш ва огоҳлантириш стратегияларининг самарадорлигини ошириш ҳамда бошқа вазифаларни амалиётга татбиқ этиш имконини беради.

Фото: Shutterstock

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Россия Федерацияси Марказий банки ўртасида компьютер ҳужумларига қарши курашиш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланди. 

Марказий банк хабарига кўра, меморандум компьютер ҳужумларининг олдини олиш ва аниқлаш, уларни бартараф этиш учун шарт-шароитлар яратиш ва томонларнинг ахборот хавфсизлиги даражасини оширишга қаратилган икки мамлакат марказий банкларининг ўзаро ҳамкорлигини кўзда тутади.

Компьютер ҳужумларига қарши курашиш бўйича ҳамкорлик банк тизимида ахборот хавфсизлигининг таҳдиди юзасидан прогнозларни ишлаб чиқиш ва огоҳлантириш стратегияларининг самарадорлигини ошириш, компьютер ҳужумларининг сабабларини аниқлаш, уларга муносабат билдириш ва оқибатларини бартараф этиш билан боғлиқ бошқа вазифаларни амалиётга татбиқ этиш имконини беради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид