ИИВ коронавирус аломатлари бор беморларни Юнусобод туманида ташкил этилган вақтинчалик шифохонага таклиф этмоқда
Вақтинчалик шифохона 750 ўринга мўлжалланган бўлиб, у Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги Бадиий гимнастика спорт мажмуасида ташкил этилган.
Қайд этилишича, соғлиқни сақлаш тизимига кўмак сифатида ташкил этилган мазкур вақтинчалик шифохона 1 августдан фаолиятини бошлаган. 3 кун ичида Тошкент шаҳрида яшовчи 160 нафар бемор қабул қилинган. Вақтинчалик шифохонада даволаниш харажатлари – дорилар, озиқ-овқатлар тўлиқ давлат ҳисобидан қопланади. Бу ерда 500 нафардан ортиқ тиббиёт ходимлари коронавирусга чалинган беморларни даволашга жалб этилган.
«Агарда сизда коронавирус аломатлари сезилса 103 алоқа тармоғи орқали ёки шахсий транспортингизда мазкур шифохонага мурожаат этишингиз мумкин. 750 ўринли тез тиббий ёрдам кўрсатувчи даволаш муассасасида қисқа фурсатда дарддан фориғ бўлишингиз учун барча шароитлар яратилган. Малакали ва етакчи мутахассислар жалб этилган. Манзил: Юнусобод тумани Тор хўжа ота кўчаси, 2-А уй Ўзбекистон гимнастика олимпия захиралари болалар ва ўсмирлар мактаби. Шуни унутмангки, ўз вақтида қилинган мурожаат касаллик тарқалишини олдини олишга хизмат қилади», дейилади ИИВ ахборот хизмати томонидан эълон қилинган видеода.
Эслатиб ўтамиз, 29 июль куни Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев «Ўзбекистон24» телеканалига берган интервьюсида 2-3 кун ичида 2000 ўринли даволаш марказлари фаолияти йўлга қўйилиши, жумладан, Мудофаа вазирлиги томонидан 814 ўринли, Давлат хавфсизлик хизмати томонидан 520 ўринли, Ички ишлар вазирлиги томонидан 750 ўринли тез тиббий ёрдам кўрсатадиган даволаш муассасалари ишга туширилишини маълум қилган эди.
ИИВ томонидан ташкил этилаётган 750 ўринли вақтинчалик шифохонага ишга таклиф этилаётган тиббиёт ходимларига 14 кунлик фаолияти учун 15 млн сўмдан 25 млн сўмгача иш ҳақи берилиши, ўзининг ижобий кўрсатгичлари билан ўрнак бўлган ходимларга иш ҳақига қўшимча равишда 6 фоизлик устама тўланиши айтилган эди.
Мавзуга оид
17:34 / 04.09.2024
Ўндан ортиқ давлатнинг полиция олий ўқув юртлари раҳбарлари Тошкентда йиғилди – фото
11:40 / 23.08.2024
Жиззахда соқол қўйган 22 ёшли фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилди
13:30 / 20.08.2024
Тошкент пропискаси ҳақидаги қонун бекор қилинади
12:01 / 23.07.2024