Жаҳон | 23:55 / 06.08.2020
12821
2 дақиқада ўқилади

Лукашенко Украина Беларусга “яна бир гуруҳ жангарилар” кириб келгани тўғрисида маълумот берганини айтди

Фото: БелТА

Лукашенконинг айтишича, ҳозирда мамлакатга кириб келгани тахмин қилинган жангарилар гуруҳи бутун Беларусь бўйлаб қидирилмоқда.

Беларусь президенти Александр Лукашенко Украина Минскка мамлакат ҳудудига жанубдан яна бир гуруҳ “жангарилар” кириб келгани ҳақида маълумот берганини айтди.

"Украина махсус хизматлари бизни жанубий чегарадан яна бир гуруҳ кириб келгани ҳақида огоҳлантирди. Ҳозирда бутун Беларусь бўйлаб уларни қидирмоқдамиз", - деди Лукашенко украиналик журналист Дмитрий Гордонга берган интервьюсида.

"Тўғриси, мен ростдан ҳам 30 киши чегарани кесиб ўтганига унчалик ишонмайман. Уларни сезган бўлардик. Албата, агар улар Россия ёки Украинага қайтиб кетишмаган бўлса", - деди у.

У шунингдек, ҳеч қаерга қочиб кетиш ниятида эмаслигини айтди.

"Мен ҳеч қаерга қочмайман, фарзандларим ҳам. Чўнтаги қаппайганлар қочади. Москвани ҳам гапирмайман – пулинг бўлмаса у ерда нима ҳам қилиш мумкин", - деди Лукашенко.

Мавзуга оид