Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда байрамлар коронавирусга чалинганлар сони ошишига олиб келмаслигига умид қилинмоқда
Туркияда уч кундан бери коронавирусга чалинганлар сони ортиб бормоқда. Мамлакатнинг соғлиқни сақлаш вазири ўтган ҳафта нишонлаган Қурбон ҳайити республикада янги касалланиш ҳолатларининг жиддий кўпайишига олиб келмаслигига умид билдирган.
“Бугунги кун янги касалланиш ҳолатлари сони кечаги кунга нисбатан 95тага кўпайди. Охирги 24 соат ичида 54 мингта таҳлил олинди. Умумий ҳисобда 5 млндан кўпроқ тест олинган. Биз байрамлар ва дам олишлар янги касалланишларга олиб келишига йўл қўймаслигимиз лозим”, деб ёзган Twitter’да Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фаҳриддин Хўжа.
Вазир Туркияда уч кундан бери янги касалланиш ҳолатлари сони ортиб бораётганини кўрсатувчи маълумотларни келтириб ўтган. Мамлакатда уч кундан бери касалланиш ҳолатлари мингтадан кўпроқни ташкил қилмоқда.
Хўжа вируснинг қайта авж олишига йўл қўймаслик учун фуқароларни ижтимоий масофалашув меъёрларига риоя қилишга жиддий муносабатда бўлишга чақирган.
Туркияликларга жамоат жойларида, жумладан пляжларда ниқоб тақиш мажбурий қилиб қўйилди.
5 август ҳолатига кўра, мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 236 мингдан кўпроқни, ундан вафот этганлар сони 5784 нафарни ташкил қилмоқда. Шу билан бирга, 219 мингдан кўпроқ бемор тўлиқ соғайиб кетган.
Мавзуга оид
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
20:23 / 12.06.2026