Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ХТВ бу йилги Халқаро математика олимпиадаси иштирокчилари қай тарзда сараланишини маълум қилди
Саралаш имтиҳонлари август ойининг иккинчи ўнкунлигида масофавий тарзда ўтказилади. Иштирокчилари Zoom платформаси орқали видео кузатувда бўлишлари лозим.
Қайд этилишича, Халқаро математика олимпиадаси Олимпиада ташкилий қўмитаси жорий йилги олимпиада 16-26 сентябрь кунлари масофавий тарзда ўтказилиши ҳақида баёнот берган. Олимпиадада ҳар бир мамлакатдан таркиби 6 нафар иштирокчидан иборат терма жамоа иштирок этади.
«Бугунгача кўп босқичли саралаш олимпиадалари орқали терма жамоамиз таркиби аниқланган эди. Бироқ COVID-19 пандемияси жорий йил саралаш тизимига ўзгартиришларни киритишга мажбур қилмоқда.
Шу мақсадда Фанлар академияси ва Халқ таълими вазирлиги томонидан 2018 йилдан шу кунга қадар ўтказилган қуйидаги нуфузли халқаро ва республика математика олимпиадаларда иштирок этган юртимиз ўқувчиларининг натижалари чуқур таҳлил қилиниб, 2020 йилги халқаро математика олимпиадасида иштирок этувчи Ўзбекистон терма жамоаси таркиби шакллантирилади», дейилади ХТВ ахборот хизматининг хабарида.
ХТВ фан олимпиадалари ғолиблари ва уларнинг ўқитувчилари қай тарзда рағбатлантирилишини маълум қилди
Маълум бўлишича, номзодларни саралаш жараёнида уларнинг Мактаб ўқувчилари учун Халқаро математика мусобақаси (Болгария, BIMC-2018), Мактаб ўқувчилари учун Халқаро математика мусобақаси (Жанубий Африка Республикаси, SAIMC-2019), Мирзо Улуғбек номидаги қўшимча Республика математика олимпиадаси (Бухоро-2019), Халқаро Жаутиков олимпиадаси (Қозоғистон 2020), Халқаро Кавказ математика олимпиадаси (Майкоп 2020), Бутунжаҳон Киберматематика мусобақаси (Масофавий 2020)даги натижалари инобатга олинади.
«Саралаш олимпиадаси жорий йил август ойининг иккинчи ўнкунлигида масофавий тарзда ўтказилади. Халқаро тажрибага кўра саралаш иштирокчилари Zoom платформаси орқали видео кузатув остида бўлишлари лозим.
Саралаш айнан халқаро математика олимпиадаси услубида 2 кун, ҳар куни 4,5 соат вақт давомида ўтказилади ва иштирокчилардан Алгебра, Геометрия, Сонлар Назарияси ва Комбинаторикага оид 3 тадан, жами 6 та масалани ечишлари талаб қилинади.
Саралаш натижаларига асосан, Халқ таълими вазирлиги ва юртимизнинг етакчи математик олимлари, академиклар томонидан якуний терма жамоа таркиби шакллантирилади», дея Халқ таълими вазири матбуот котиби Лайло Рустамованинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
08:47 / 13.06.2026
150 дан ортиқ математик сунъий интеллект атрофидаги шов-шувларга ишонмасликка чақирди
08:34 / 19.05.2026
Хориждаги ёшлар учун халқаро ўзбек тили олимпиадаси ташкил этилади
21:45 / 07.05.2026
ХОҚ Беларус спортчилари учун барча чекловларни бекор қилди
13:06 / 21.10.2025