Андижонда коронавирус беморлари учун 700 ўриндан иборат захира жойи тайёрлаб қўйилди
Олимпия захиралари мактаб-интернати манежида ташкил этилган 700 та захира жойлари (койкалари)нинг барчаси тиббий кислород билан таъминланган.
7 август куни Андижон олимпия захиралари мактаб-интернатида ўқув-йиғин машғулоти ўтказилди. Унда вилоят ҳокимлиги, соғлиқни сақлаш, ички ишлар ва фавқулодда вазиятлар бошқармалари, миллий гвардия, санитария-эпидемиология осойишталик маркази ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси мутахассислари иштирок этдилар. Машғулот давомида вирусга гумон қилинган беморларга тиббий ёрдам кўрсатишнинг тезкор тактик ҳолатлари ўрганиб чиқилди.
Ўқув машғулотида иштирок этган вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов тайёргарлик жараёни билан танишди ва беморлар учун яратилаётган шароитларни янада яхшилаш бўйича тегишли кўрсатмаларни берди.
Андижон вилоятида коронавирус пандемияси даври учун жами 13820 та ўрин захираси тайёрланган. Шундан 10200 та ўрин четдан кириб келаётган ва касалликка гумон қилинган фуқароларни 10 кунлик карантинда сақлаб туришга мўлжалланган. Шунингдек, коронавирус инфекцияси билан зарарланган беморларни даволаш учун 2590 ўринли 17 та шифохонани 10 августга қадар тайёр ҳолатга келтириш режалаштирилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги меъёрларига кўра, муассасалардаги ўринларнинг 30 фоизи тиббий кислород билан таъминланиши белгиланган. Президент топшириғига асосан Андижон вилоятидаги 17 та муассасанинг барчаси 100 фоиз тиббий кислород билан таъминланган. Шу билан бирга фавқулодда ҳолатлар учун 1619 ўринга мўлжалланган 10 та жойда вақтинчалик шифохоналар тайёрланмоқда.
Айни вақтда Андижон олимпия захиралари мактаб-интернати манежида ташкил этилган 700 ўринли захира жойлари тайёр ҳолатга келтирилди. Мазкур захира жойлари (койкалари)нинг барчаси тиббий кислород билан таъминланган.
Мавзуга оид
11:09 / 08.11.2024
Андижонда коттежлар қуриш учун ер ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 230 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
14:41 / 06.11.2024
5 сотих ерни фуқарога расмийлаштириб бермоқчи бўлган экология бўлими бош инспектори 20 минг доллар билан ушланди
16:17 / 02.11.2024
Андижонда ишчидан алиментдан қарзини ушлаб қолмаган фермер жаримага тортилди
11:52 / 02.11.2024