Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фуқароларнинг танишиш мақсадларида ядровий қурилмаларга ташриф буюриши тартиби тасдиқланади
Ўзбекистон фуқароларининг танишиш мақсадларида ядровий қурилмалар ва сақлаш пунктларига ташриф буюриш тартиби тасдиқланади.
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг танишиш мақсадларида ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларига ташриф буюриш тартибини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг танишиш мақсадларида ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларига ташриф буюриш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, фуқароларнинг атом энергиясидан фойдаланиш объектларига ташриф буюриш муддатлари ушбу объектларнинг амалдаги эксплуатация қилувчи ташкилотлари томонидан белгиланади.
Фавқулодда вазиятларда (ҳарбий ҳаракатлар, зилзилалар, ёнғинлар, эпидемия ва бошқалар) эксплуатация қилувчи ташкилот фуқароларни атом энергиясидан фойдаланиш объектларига ташриф буюришини чеклаш ҳуқуқига эга.
Фуқароларнинг атом энергиясидан фойдаланиш объектларига ташриф буюриши танишиш ва қуйидаги:
атом энергиясидан фойдаланиш объектдаги радиациявий вазият ҳамда унинг аҳоли саломатлиги ва атроф муҳитга таъсири;
атом энергиясидан фойдаланиш объект жойлашган ҳудудда яшовчи аҳолининг ядровий ва радиациявий хавфсизлигини таъминлаш;
атом энергиясидан фойдаланиш объектнинг техник жиҳатдан хавфсиз фаолият кўрсатиши;
радиоактив чиқиндиларни сақлашни назорат қилиш тўғрисидаги маълумотларни олиш мақсадларида амалга оширилади.
Фуқароларнинг атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ҳудудларига киритилиши ташриф буюриш кунидан камида 45 кун олдин объектнинг эксплуатация қилувчи ташкилоти номига ташриф буюриш мақсадлари ҳамда қизиқтираётган саволлар рўйхатини кўрсатган ҳолда белгиланган шаклдаги ёзма ариза бериш йўли билан амалга оширилади.
Зарур ҳолларда эксплуатация қилувчи ташкилот қуйидаги маълумотларни талаб қилишга ҳақли:
репортаж, мақола, интервью, фото, кино, видео тасвирга олиш сценарийлари режаси;
фойдаланиладиган аудио ва видео фототехникалари (номи ва серия рақами);
агар ташриф буюриш шахсий ёки оммавий ахборот воситаларига тегишли бўлган транспорт воситаларида режалаштирилаётган бўлса ушбу транспорт воситалари тўғрисида (давлат рақами, маркаси ва тури) маълумотлар.
Эксплуатация қилувчи ташкилот ариза келиб тушган санадан 35 кун муддат давомида аризани кўриб чиқади, ташриф буюриш кунини белгилайди ва фуқароларни хабардор қилади.
Фуқароларнинг атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ҳудудларига киритилиши шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар ҳамда ушбу объектнинг эксплуатация қилувчи ташкилот томонидан берилган рухсатнома билан амалга оширилади.
Бунда, фуқаролик паспортига эга бўлмаган умумий ва ўрта-махсус таълим муассасаларида таълим олаётган ўқувчиларнинг ташрифи ушбу таълим муассасаси томонидан уларнинг ота-оналари ёки васийларининг розилиги олган ҳолда ҳамда мазкур муассасанинг ўқитувчилари назорати остида, ушбу муассаса раҳбарияти томонидан шакллантирилган рўйхат, шунингдек тақдим этилган рўйхат асосида объект маъмурияти томонидан қабул қилинган қарор асосида амалга оширилади.
Объектларда ядровий қурилмалар макетлари, плакатлар, тақдимотлар, видеофильмлар ва ҳ.к.ларни намойиш этиш учун объект ҳудуди ёки унинг ташқарисида жойлашган хоналар ажратилиши мумкин.
Объектнинг эксплуатация қилувчи ташкилоти:
фуқароларнинг атом энергиясидан фойдаланиш объектига ташриф буюриш пайтида уларнинг радиациявий хавфсизлигини кафолатлайди ҳамда зарур ҳолларда тегишли шахсий ҳимоя воситалари ва махсус кийим-кечаклар билан таъминлайди, шунингдек объектга ташриф буюрган фуқароларнинг радиациявий мониторингини олиб борилишини таъминлайди;
фуқароларнинг атом энергиясидан фойдаланиш объектига ташриф буюриш тартиби билан таништирувчи ва ташриф буюрувчиларнинг қизиқтирган саволларига жавоб ҳамда маълумотлар берувчи масъул шахсни тайинлайди;
атом энергиясидан фойдаланиш объекти ҳудудига таъқиқланган нарсаларни олиб кирилишини олдини олиш мақсадида ташкилий, муҳандислик ва техник тадбирларни амалга оширилишини таъминлайди.
Мавзуга оид
18:34 / 26.04.2026
“Дача”ларнинг электрон базасини яратиш ва ижара нархларини назорат қилиш режалаштирилмоқда
09:35 / 01.04.2026
Мобил тарифларга янги талаблар жорий этилиши мумкин
08:11 / 18.03.2026
Битирувчилар учун 3 йил ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин
08:40 / 27.02.2026