«Ҳимоя ордери ечим эмас» – Сенат раиси хотин-қизларни зўравонликдан ҳимоя қилиш ҳақида
Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов Сенатнинг 6-ялпи мажлисида хотин-қизларнинг зўравонлик ва тазйиққа дуч келиш ҳолатлари бўйича ахборот берди.
«2020 йилнинг февраль ойидан бошлаб тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш амалиёти йўлга қўйилди. Ҳозирга қадар 2776 нафар хотин-қизга ҳимоя ордерлари берилган. Зўравонлик қилган 4934 нафар шахсга нисбатан чекловлар ўрнатилган.
Шунга қарамай, чекловларга амал қилмаслик ҳолатлари кузатилмоқда. Оқибатда 11та ҳолатда чекловлар қайта жорий этилди.
Шу билан бирга, ҳимоя ордери талабларини бажармаганлик учун жавобгарлик чораларини белгилашни қонунга киритиш масаласи кўриб чиқилмоқда», деди вазир.
Вазирнинг сўзларига кўра, ҳимоя ордерларининг 1500га яқини жисмоний, 1000дан зиёди руҳий, 20га яқини жинсий зўравонлик ҳолатлари бўйича берилган. Шунингдек, иқтисодий зўравонликдан ҳимоялаш учун ордер бериш ҳолатлари ҳам кузатилган.
Сенат раиси Танзила Норбоева хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоялаш учун фақатгина ордер бериш билан чекланиб қолмаслик кераклигин таъкидлади.
«Ҳимоя ордерини олиш билан муаммо ечилмайди. Бу ишда Ички ишлар вазирлигига Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ёрдам бериши керак. Ордер бериш амалиёти жорий қилинганига олти ой бўлди, аммо ҳалигача ордер олган шахснинг ҳолати ҳақида ҳисоб-китоб, таҳилил йўқ. Балки бундай хотин-қизларга психолог, шифокорларнинг ёрдами керакдир. Ҳимоя ордерини олди, бир ой ўтди-кетди эмас, оиладаги муҳитни соғломлаштириш керак», деди Норбоева.
Мавзуга оид
20:31 / 27.10.2024
Танзила Норбоева набираси билан бирга сайловда овоз берди
16:50 / 25.10.2024
Сенат раиси ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси раҳбари билан учрашди
16:33 / 25.10.2024
Танзила Норбоева МДҲ Парламентлараро ассамблеяси делегациясини қабул қилди
15:55 / 24.10.2024