Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда йўловчи самолёти ҳалокатга учради
Дастлабки маълумотларга кўра, 14 киши ҳалок бўлган, 15 киши жиддий жароҳатланган.
Ҳиндистонда Air India Express авиакомпаниясига қарашли Boeing 737 самолёти қўниш чоғида ҳалокатга учради. Самолёт Дубайдан Кожикоде шаҳрига учиб келганди. У қўниш чоғида учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетган ва бўлиниб кетган.
Самолёт бортида 195 киши бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, 14 киши ҳалок бўлган, 15 киши жиддий жароҳатланган. Ҳалокат содир бўлган Керала штатида бир неча кундан бери жала қуймоқда.
Ҳалокат ҳўл учиш-қўниш йўлагига қўниш чоғида содир бўлган.
Дубайдан Кожикодега учиб келган лайнер иккига бўлиниб кетган.
14 киши, жумладан, бир учувчи ҳалок бўлган.
Иккинчи учувчи оғир аҳволда, яна 14 киши жиддий жароҳатланган.
Бортда жами 195 киши, хусусан, ўн нафар бола бўлган.
Ҳалокат жойида қутқарувчилар иш олиб бормоқда.
Мавзуга оид
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
21:35 / 15.06.2026
Россияда Ту-22М3 бомбардимончиси ҳалокатга учради
23:05 / 14.06.2026
Бразилияда икки вертолёт тўқнашиши оқибатида олти киши ҳалок бўлди
19:25 / 01.06.2026