Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ички ишлар органларида фирибгарлик жиноятларига қарши курашувчи алоҳида бўлинмалар ташкил этилади
Ички ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари тергов бўлимлари таркибида фирибгарликка оид жиноятлар билан шуғулланадиган бўлинмалар ташкил этилади. Бу ҳақда ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов Сенатнинг 6-ялпи мажлисида маълум қилди.
«Охирги пайтларда фирибгарлик жиноятлари жуда кўп бўляпти. Бу жиноятларнинг аҳамиятли томони шундаки, одамлар ўз мулкини ўзи билиб беряпти ва жиноят қурбони бўляпти. Фирибгарлик жиноятини амалга оширувчилар орасида муқаддам судланганлар, илгари ҳам жиноят қилганлар кўп.
Фирибгарлик жиноятининг яна бир ўзига хослиги шундаки, уларнинг 70 фоизи олдинги йилларда содир қилинган. Жорий йилнинг дастлабки олти ойида қайд этилган 3500та фирибгарлик жиноятларининг 70 фоизи аслида олдинги йилларда содир этилган, лекин шу йилга келибгина прокуратура ва ички ишлар ходимларига мурожаат қилинган.
Яна бир жиҳат. Онлайн пул ўтказмалари билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари ҳам кўпайган. Уларни фош қилиш учун компьютер технологиялари соҳасини чуқур биладиган мутахассислар керак.
Ҳар бир ҳудудда эътибор бериш керак бўлган категориялар – муаммоли оилалар, муқаддам судланганлар, илгари фирибгарлик содир қилганлар масаласида ҳушёр бўлиш керак.
Яқинда алоҳида тоифадаги ишларни тергов қилиш бўйича бўлинмалар ташкил қилиш ҳақида топшириқ берилган эди. Шу жумладан, фирибгарлик масалаларини тергов қилиш бўйича ҳам вазирликда ва барча вилоят бошқармаларининг тергов бўлимларида алоҳида бўлинмалар ташкил қилинмоқда», – дея генерал-лейтенант Пўлат Бобожоновнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
10:24 / 24.05.2026
$57 миллионлик эзгу ташаббус ва ИИВдаги икки хил стандарт — ҳафта дайжести
11:51 / 22.05.2026
ИИВ, Адлия ва Тоғ-кон вазирлиги — давлат бошқарувидаги энг илғор идоралар
17:45 / 30.04.2026
Форма ортидаги схема: Самарқандда лейтенант миллион долларлик ишда гумонланмоқда
10:56 / 17.04.2026