Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда 2 ёшли фарзандини заҳарлаб, 8 ёшли ўгай ўғлини эса мунтазам қийнаб келган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган.
Жиззах вилояти Фориш тумани Қизилқум маҳалласида истиқомат қилувчи 2 ёшли М.М. ҳашаротларга қарши қўлланиладиган “Нурель” кимёвий воситасидан заҳарлангани боис туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Бу ҳақда Postda нашри хабар бермоқда.
Олиб борилган терговга қадар текшириш давомида жабрланувчи М.М.ни отаси - Наманган вилояти Чуст туманида доимий рўйхатда турувчи, Фориш туманининг Қизилқум маҳалласига деҳқончилик қилаётган, 1978 йилда туғилган М.И. заҳарлаганлиги аниқланди.
Шунингдек, М.И. шаръий никоҳдаги турмуш ўртоғи Ш.М.нинг 8 ёшли фарзанди М.Ж.ни ҳам мунтазам равишда қийнаб, дўппослаб, ҳақоратлаб келган.
Хусусан, 2020 йилнинг март ойида М.Ж.нинг устига қайноқ сув сепиб, куйиш жароҳати етказган. Бола танасида ушбу жароҳат белгилари ҳам мавжуд.
Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
10:15 / 13.01.2026
Жиззахда мактабдан қайтаётган ўқувчи пиёдалар йўлагида машина уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
14:57 / 07.01.2026
“Ёввойи тўнғиз деб ўйлабман” – Жиззахда овчи ўз шеригини отиб қўйди
10:54 / 18.12.2025
Жиззахда иккита юк машинаси тўқнашувида бир киши ҳалок бўлди
13:55 / 11.12.2025