Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озарбойжонлик эркак пул ишлаш учун Олмаотада ўзининг ўғирланишини саҳналаштирди
Полициянинг маълумот беришича, 37 ёшли эркак Нурсултондаги бизнесмен ҳамкорига "одам ўғрилари" номидан ўзининг қонга бўялган фотосурати ва 100 минг доллар талаб қилинган овозли ёзув жўнатган.
Озарбойжон фуқароси Олмаотада ўзининг ўғирлаб кетилишини саҳналаштирганликда гумон қилинмоқда, деб хабар берди Қозоғистон ИИВ матбуот хизмати.
Полициянинг маълумот беришича, 37 ёшли эркак Нурсултондаги бизнесмен ҳамкорига "одам ўғрилари" номидан ўзининг қонга бўялган фотосурати ва 100 минг доллар талаб қилинган овозли ёзув жўнатган.
Қозоғистонлик тадбиркор полицияга мурожаат қилган ва полиция бунинг "ўғирлаб кетилган эркак", унинг жияни ва икки таниши қатнашган товламачилик эканлигини аниқлаган.
"Суратда ҳақиқатан ҳам Озарбойжон фуқароси тасвирланган, фақат унинг кийимидаги қон қуённинг қони бўлган", - деди шаҳар полиция бошқармаси бошлиғи Еркин Инкаров.
Озарбойжон фуқароси ва унинг шериклари ижарада турган хонадонидан топилган.
Мавзуга оид
19:01 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон бош вазири билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
22:08 / 18.05.2026
Шавкат Мирзиёев Бокуда Илҳом Алиев билан учрашди
20:25 / 17.05.2026
Шавкат Мирзиёев Озарбойжонга жўнаб кетди
12:06 / 17.05.2026