Тихановская президентликка номзодини қўйганидан афсусланаётганини айтди
Светлана Тихановскаянинг сўзларига кўра, у номзоди рўйхатга олинганидан сўнг сайловда иштирок этмаслик ҳақида бир неча марта ўйлаган, аммо ёрдамчилари уни бундай қилмасликка кўндирган.
Светлана Тихановская Беларусь президентлигига номзодини илгари суриши аҳмоқлик бўлганини айтди. У бу ҳақда tut.by порталига берган интервьюсида ана шу фикрни билдирди.
"Уйга келдим ва эримнинг ҳаракатлари зое кетаётганлигидан хафа бўлиб кетдим. Сўнг мана шу қарорга келдим. Ўшанда ҳеч қандай иккиланиш бўлмаганди. Агарда кейинчалик оғир бўлишини билганимда юз марталаб ўйлаган бўлардим. Ўшанда бу қаҳрамонлик бўлганмиди ёки аҳмоқлик, деб ўйлаяпман. Менимча, аҳмоқлик", деди у.
Тихановскаянинг сўзларига кўра, у номзоди рўйхатга олинганидан сўнг сайловда иштирок этмаслик ҳақида бир неча марта ўйлаган, аммо ёрдамчилари уни бундай қилмасликка кўндирган.
Беларусда президентлик сайловлари 9 августда бўлиб ўтади. Ушбу лавозимга Светлана Тихановскаядан ташқари амалдаги давлат раҳбари Александр Лукашенко, "Говори правду" жамоат ҳаракати ҳамраиси Андрей Дмитриев, парламент қуйи палатаси собиқ депутати Анна Канопацкая ва "Белорусская социал-демократическая Грамада" партияси раиси Сергей Черечень даъвогарлик қилмоқда.
Мавзуга оид
13:20 / 27.11.2023
Тихановская Лукашенкога қарши санкцияларни кучайтиришга чақирди
11:58 / 08.11.2023
Тихановская Берлинда «Беларуснинг дўстлари» билан учрашди
11:40 / 04.05.2023
Тихановская: Протасевичга ҳукм - беларуслар учун синов
11:27 / 25.04.2023