Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШдаги саккизта президентлик сайлови натижаларини тўғри топган профессор бу йилги сайловда ким ғалаба қозонишини айтди
Профессор Лихтман ғолибни аниқлаш учун ўзининг "Оқ уй сари 13 калит" деб номланган тизимидан фойдаланади. Унда 13та савол бўлиб, уларга фақат "ҳа" ёки "йўқ" деб жавоб бериш мумкин.
Фото: AP Photo / Andrew Harnik
Сайлов натижаларини тўғри топиши билан машҳур бўлган америкалик тарих профессори Аллан Лихтман бу йилги сайловда Жозеф Байден ғалаба қозонишини айтди. Бу ҳақда The New York Times ёзмоқда.
Лихтман ғолибни аниқлаш учун ўзининг "Оқ уй сари 13 калит" деб номланган тизимидан фойдаланади. Унда 13та савол бўлиб, уларга фақат "ҳа" ёки "йўқ" деб жавоб бериш мумкин.
Агарда олтитадан ортиқ саволнинг жавоби "ҳа" бўлса, бу амалдаги партия ғолиб бўлишини билдиради. Олтитадан ортиқ саволнинг жавоби "йўқ" бўлса, рақобатчи партия ғалаба қозонишини англатади.
Саволлар мамлакатнинг иқтисодий аҳволи, ижтимоий хавотир, можаролар, номзодларнинг муваффақият ва омадсизликлари, уларнинг қобилиятлари билан боғлиқ бўлади.
Лихтман 1984 йилдан буён АҚШ президентлиги сайлови натижалари бўйича тахмин билдириб келади. У шу кунга қадар саккиз марта ғолибни тўғри аниқлаган ва фақат бир марта, 2000 йилда Альберт Горнинг ғалаба қозонишини тахмин қилганида адашган. Ўшанда республикаси кичик Жорж Буш президентликка сайланган. Сайлов натижалари Флоридада овозларни қайтадан санаш оқибатида можароли тус олган. Профессор ўшанда тахмини тўғри чиққан деб ҳисоблайди.
Мавзуга оид
23:05 / 22.05.2026
Рубио АҚШнинг Россия ва Украина билан музокаралари боши берк кўчага кириб қолганини айтди
20:13 / 22.05.2026
Тобора кўпроқ америкаликлар Трампнинг иқтисодий сиёсатидан норози
19:51 / 22.05.2026
Эрон ва Уммон Ҳўрмузда кемалардан тўлов ундириш бўйича музокаралар олиб бормоқда
17:56 / 22.05.2026