Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ Туркманистонда коронавирусни аниқлаш учун мустақил тестлар ўтказади
7 август куни Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедовнинг ЖССТ бош директори Тедрос Адан Гебрейесус ва ЖССТнинг Европадаги минтақавий бюроси директори Ҳанс Клюге билан онлайн мулоқоти ўтказилган.
Бу ҳақда «Туркмандавлатхабарлари» давлат ахборот агентлиги расмий сайти маълум қилмоқда.
Доктор Клюгенинг Facebook’даги саҳифасида ёзишича, музокаралар чоғида ЖССТ мамлакатда COVID-19 расман қайд этилмаётган бўлса-да, зотилжам билан оғриш ҳолатлари кўпайиб бораётганидан ташвиш билдирган ва ташкилот экспертларига бевосита Туркманистондда мустақил тест ўтказиш, шунингдек, таҳлилларни ЖССТ лабораторияларида ўрганиш учун мамлакатдан олиб чиқишга рухсат беришга чақирган.
Клюгенинг ёзишича, Бердимуҳаммедов бу таклифга рози бўлган.

«Туркмандавлатхабарлари» Аанинг ёзишича, Бердимуҳаммедов мамлакатда тарқалаётган «номаълум табиатли ўпка яллиғланиши» ҳақида гапирган ва уни янги коронавирус келтириб чиқараётган бўлиши мумкинлигини тахмин қилган.
ЖССТ мулозимлари билан ўтказилган музокарадан сўнг Бердимуҳаммедов ТИВ раҳбари Рашид Мередов ва Соғлиқи сақлаш ва тиббиёт саноати вазири Нурмуҳаммад Аманнепесов билан онлайн учрашув ўтказган. Вазирларга қандай топшириқлар берилганини ТДХ маълум қилмаган.
Мавзуга оид
21:45 / 30.05.2026
Туркманистонда май ойи учун энг иссиқ рекорд ҳарорат янгиланди
20:58 / 26.05.2026
Африкадагилар Эбола безгаги тарқалишини жиловлай олмаяпти
22:16 / 25.05.2026
ЖССТ Конгода Эбола эпидемияси назоратдан чиқиб кетгани ҳақида огоҳлантирди
18:24 / 22.05.2026