Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нигерда франциялик сайёҳлар отиб кетилди
Нигер жанубида бир гуруҳ террорчилар франциялик сайёҳларга ҳужум қилди. Ҳужум оқибатида 8 киши ҳалок бўлган.
Le Monde француз нашри маълумотларига кўра, ҳужум ўзига бутун дунёдан сайёҳларни жалб қилувчи Куре қўриқхонасида содир этилган. Террорчилар воқеа жойидан мотоциклларда яширинган.
Ҳужум оқибатида Франциянинг 6 фуқароси ва уларга ҳамроҳлик қилган нигериялик гид ва ҳайдовчи ҳалок бўлган.
Айни вақтда воқеа жойида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари иш олиб бормоқда. Улар фожианинг барча тафсилотларини ва террорчилар шахсларини аниқлашга ҳаракат қилишмоқда.
Мавзуга оид
11:00 / 10.06.2026
Ўзбекистон сайёҳлар оқими ўсиши бўйича дунё етакчилари қаторига кирди
19:06 / 07.06.2026
Саҳройи Кабирда юк машина бузилиб қолиб, 50 га яқин киши ҳалок бўлди
10:54 / 18.05.2026
Японларнинг АҚШ ҳарбий базасига ҳужуми. У қандай содир бўлганди?
19:01 / 02.05.2026