Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентнинг Бобур кўчасида 24 ёшли Хитой фуқароси тунаб кетилди
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, воқеа 3 август кеч соат 22:40да, Яккасарой тумани Бобур кўчасида рўй берган.
Хитой фуқароси – 24 ёшли Д.Я. (аёл) бошқарувидаги «Lacetti» тўхтаб турган вақтида номаълум шахслар унинг машинасига ўтириб, уни ҳар хил сўзлар билан чалғитиб, сумкаси ва унинг ичидаги фуқаролик паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаси, 5 000 АҚШ доллари, 2 млн сўм пули, қўл соати ва Хитой банкларига тегишли банк карталарини талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Ҳолат юзасидан Яккасарой ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «в» банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки терговга киришилган.
Дастлабки тергов ва тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида жиноятни 23 ёшли М.С. ва 25 ёшли М.А.,лар содир этгани аниқланиб, улардан ашёвий далил тариқасида 3400 АҚШ доллари ўрнатилган тартибда олинган.

М.С. ва М.А.лар айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, уларга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
20:48 / 24.04.2026
Тошкентда автобуслар учун яна 16 та йўналиш ташкил этилиб, 70 та янги бекат қурилади
22:00 / 23.04.2026
Президент Тошкентдаги Боғимайдон маҳалласида бунёдкорлик ишлари билан танишди
20:12 / 23.04.2026
Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек туманидаги гастрономик туризм кўчаси фаолияти билан танишди
17:48 / 23.04.2026