Беларусда намойишчилар ва ҳарбийлар ўртасида тўқнашувлар кузатилмоқда. Минскда портлаш овозлари эшитилган
Беларусда мамлакат президентлиги учун ўтаётган сайловлардан кейин норозилик акциялари бўлиб ўтмоқда. Милиция одамларга қарши ҳар хил қуроллардан фойдаланмоқда. Маҳаллий телеграм каналлар воқеа жойида видеолар эълон қилинган. Унда намойишчилар ОМОН ходимлари томонидан калтакланаётгани ва автобусларга олиб чиқилаётганини кўриш мумкин. Бир видеода эса оломон ОМОНчиларга ташлангани кўринган.
Минск кўчаларида турли портлаш овозлари эшитилмоқда. Намойишчилар тўпланган жойларга ташланган милиция уларни куч билан тинчитишга уринмоқда.
Тарқалган видеолардан бирида юк машинаси намойишчилар устига ҳаракатлангани ва бир киши унга ёпишиб олгани, кейин эса ерга йиқилгани кўринган.
Сайловларда иккинчи ўринни олгани айтилаётган Светлана Тихановская Tut.by сайти орқали милиция ва ҳарбийларга мурожаат қилиб, улар халқнинг бир қисми эканини эслатди: «Беларусь эртага бошқача давлат бўлиб уйғонади, эртага яхши янгиликлар бўлади. Илтимос зўравонликни бас қилинглар. Офицерлар, биламан, бу қўлингиздан келади», деди у.
Сайлов натижалари ҳали аниқ бўлгани йўқ, бироқ ОАВда Александр Лукашенко 80 фоиз овоз тўплаб ғолиб бўлгани айтилмоқда. Светлана Тихановская эса кўпи билан 10 фоиз овоз олгани тахмин қилинмоқда.
Мавзуга оид
01:03 / 27.11.2020
Европарламент Беларус ва Туркияга қарши санкциялар ҳақида резолюцияларни қабул қилди
00:48 / 25.11.2020
Лукашенко ўзини ҳокимиятдан четлатишнинг ягона йўлини айтди
20:40 / 19.11.2020
Беларусда Nexta Telegram-канали муаллифлари террорчилар рўйхатига киритилди
00:32 / 14.11.2020