Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон банки коронавирусга қарши курашга 160 миллиард долларгача маблағ ажратади
Жаҳон банки бир йил ичида коронавирус тарқалиши оқибатларига қарши курашга 160 млрд доллар ажратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда банкнинг баёнотида маълум қилинган.
“Пандемияга жавобан Жаҳон банки тезкор чоралар кўрди ва 2021 йил 30 июнгача унга қарши курашга яна 160 млрд доллар йўлламоқчи. 2020 молиявий йилда [банк учун 30 июнда якунланган] Жаҳон банки коронавирус билан боғлиқ ёрдамга 21 млрд доллар тақдим қилган”, дейилган баёнотда.
Халқаро валюта жамғармаси прогнозига кўра, жорий йилда жаҳон иқтисодиётида деярли 5 фоизлик пасайиш қайд қилинади. Бироқ у 2021 йилда тикланиб, 5,4 фоизга ошади.
Мавзуга оид
11:46
Жаҳон банки Ўзбекистонга қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш учун 150 млн доллар ажратади
11:44 / 23.04.2026
Жаҳон банки Марказий Осиё энергия тизимларини интеграция қилишга 1 млрд доллар ажратади
11:25 / 24.03.2026
Жаҳон банки Сурхондарёда йўл қуришга 200 млн доллар ажратади
10:09 / 24.02.2026