Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сув тошқинлари Хитой иқтисодиётига мисли кўрилмаган зарар етказди
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бевосита иқтисодий зарарни 21 миллиард доллар деб баҳоламоқда.
Кучли сув тошқинлари Хитойдаги минглаб гектар қишлоқ хўжалик ерларини вайрон қилди. Гуруч, соя ва маккажўхори далаларига талафот етиши натижасида фермерлар улкан зарар кўрди, деб ёзади CNN.
Нашрнинг қайд этишича, сув тошқинлари оқибатида мамлакат иқтисодиётига сўнгги йиллардаги энг катта зарар етган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бевосита иқтисодий зарарни 21 миллиард доллар деб баҳоламоқда, 55 миллионга яқин киши жабр кўрган.
Таъкидланишича, Хитой ва Ғарб мамлакатлари ўртасидаги кескин муносабатлар ҳамда коронавирус пандемияси сабабли мамлакатга озиқ-овқат маҳсулотларининг импорт қилиниши қийинлашиши мумкин. Бунинг устига, август ойининг қолган қисмида кучли ёмғирлар кутилаётгани вазиятни янада мураккаблаштириши мумкин.
Хитойнинг Shenwan Hongyuan брокерлик фирмаси таҳлилчилари ҳисоб-китобига кўра, мамлакат ўтган йилга нисбатан 11,2 миллион тонна озиқ-овқат маҳсулотларини йўқотиши мумкин.
Экспертлар маккажўхори ва соя нархи ошганини қайд этишмоқда. Пекин нархларни барқарорлаштириш ва стратегик захиралардан фойдаланиш ҳисобига таклифни кўпайтиришга уринмоқда.
Коронавирус пандемияси сабабли биринчи чоракда мамлакат ЯИМ 6,8 фоизга тушиб кетганди, аммо иккинчи чоракда ўсиш бошланди. Ушбу давр мобайнида Хитой иқтисодиёти 3,2 фоизга ошди.
Мавзуга оид
20:57 / 11.06.2026
Чирчиқ дарёси қирғоғининг ўпирилган қисмини мустаҳкамлаш ишлари бошланди
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
22:15 / 09.06.2026
Хитойда илк марта одамга чўчқанинг иккита буйраги ва жигари муваффақиятли кўчириб ўтказилди
21:33 / 09.06.2026