Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АКТни жорий қилиш учун масъул раҳбарларга бериладиган ҳар ойлик устама ва жарима миқдорлари тасдиқланади
Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш учун масъул раҳбарларни рағбатлантиришнинг самарали тизими ташкил этилади.
Вазирлар Маҳкамасининг “Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш натижадорлиги бўйича вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш учун масъул раҳбарларини рағбатлантиришнинг самарали тизимини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Қуйидагилар:
Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш, рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш ва самарадорлигини рейтингли баҳолаш методикаси;
Хўжалик бошқаруви органларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш, рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш ва самарадорлигини рейтингли баҳолаш методикаси;
Давлат бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ва хўжалик бошқаруви органларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш, рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш ва самарадорлигини рейтингли баҳолаш тизимининг структураси;
Вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш учун масъул раҳбарларини рағбатлантириш ва жавобгарлигини белгилаш тўғрисидаги низом;
Вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш учун масъул раҳбарларини рағбатлантириш ва жавобгарлигини белгилаш бўйича комиссия таркиби;
Вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш учун масъул раҳбарларини рағбатлантириш ва жавобгарлигини белгилаш тартиби;
Вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш учун масъул раҳбарларига бериладиган ҳар ойлик устама ва жарима миқдорлари тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, “Киберхавфсизлик маркази” ДУК ҳамда Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг “Ягона ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш, рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш ва самарадорлигини рейтингли баҳолаш тизими”ни яратиш тўғрисидаги таклифига розилик берилади.
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси ва “Киберхавфсизлик маркази” ДУК билан биргаликда:
икки ҳафта муддатда вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни ривожлантириш лойиҳаларининг амалга оширилиши ва уларнинг самарадорлигини рейтингли баҳолаш методикаси бўйича услубий кўрсатмаларни ишлаб чиқади ҳамда ташкилотларга юборади;
бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасининг Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари департаментига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни ривожлантириш бўйича рейтингли баҳоланиши керак бўлган ташкилотлар рўйхатини келишиш учун киритади;
икки ой муддатда ахборот-коммуникация технологияларининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига жорий этилиши бўйича самарадорлигини баҳолаш учун тақдим этиладиган ахборотларнинг сифати ва ишончлилигини ўрганиш тизимини жорий этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;
жорий йил 1 сентябрга қадар “Киберхавфсизлик маркази” ДУК томонидан яратилган ва жорий этилган “Ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш бўйича рейтингли баҳолаш ахборот тизими”ни такомиллаштириш ва ушбу тизим негизида “Ягона ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш, рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш ва самарадорлигини рейтингли баҳолаш ахборот тизими”нинг жорий этилишини таъминлайди.
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:
ҳар чоракда ўз фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш, рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш ҳолати тўғрисидаги ахборотларнинг электрон шаклда, белгиланган муддатларда рейтингли баҳолаш ахборот тизимига тақдим этилишини;
рейтингли баҳолаш натижаларини ҳисобга олган ҳолда, ўз фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш, рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни ривожлантириш лойиҳалари самарадорлигини оширишга доир аниқ чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини таъминлайди.
Белгилаб қўйилишича:
а) ташкилотларнинг замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш учун масъул раҳбарларини рағбатлантириш ташкилотларга ажратилган бюджет ҳамда уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
б) ташкилотларнинг замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш учун масъул раҳбарларига бериладиган ҳар ойлик устама миқдори лавозим маошидан 30 фоизгача бўлган миқдорда, ҳар ойлик жарима миқдори лавозим маошидан 15 фоизгача бўлган миқдорда белгиланади.
Мавзуга оид
18:34 / 26.04.2026
“Дача”ларнинг электрон базасини яратиш ва ижара нархларини назорат қилиш режалаштирилмоқда
09:35 / 01.04.2026
Мобил тарифларга янги талаблар жорий этилиши мумкин
08:11 / 18.03.2026
Битирувчилар учун 3 йил ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин
11:59 / 17.12.2025