Навоий вилоятида яна олтин ўғрилари қўлга олинди
2020 йилнинг 9 август куни тахминан соат 23:50лар атрофида Марказий кон бошқармаси Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди алоҳида тезкор командаси назоратчилари томонидан, Навоий вилоятидаги Бессопан саноат майдони ҳудуди яқинида таркибида олтин бўлган маъдан ўғирлаётган шахслар қўлга олинган.
Марказий кон бошқармаси ахборот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, қўлга олинганлар Бухоро вилояти Шофиркон тумани «Денов» МФЙда яшовчи, 1979 йилда туғилган Ш.Ҳ., 1980 йилда туғилган Қ.Т., 1996 йилда туғилган О.Қ. ҳамда 1978 йилда туғилган З.Р. бўлиб, улар олдиндан тил бириктириб, таркибида олтин мавжуд бўлган қум ва тошларни ноқонуний равишда қазиб олаётган пайтда ушланган.
Шундан сўнг, воқеа жойидан 36 дона полиэтилен қопларда жойланган жами 1550 килограмм оғирликдаги таркибида олтин бўлган қум ва тошлар далилий ашё сифатида олинди.
Марказий кон бошқармасига қарашли «Мурунтов кони» марказий лабораторияси таҳлилий хулосасига кўра, бир тонна қум ва тошлар таркибида 20,98 грамм олтин мавжудлиги кўрсатилган.
Айни пайтда жаҳон қимматбаҳо металлар биржасида 1 грамм олтин баҳоси 666 минг 703 сўм. Мутахассисларнинг хулосасига кўра, 1550 килограмм қум ва тошлар таркибида 35,52 грамм олтин мавжуд бўлиб, нархи 23 миллион 681 минг 321 сўмни ташкил қилади.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирги кунда Навоий вилояти ИИБ ходимлари томонидан тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий вилояти Хатирчи туманда яшовчи «олтин қазувчилар» Учқудуқ туманида қўлга тушгани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
12:16 / 01.11.2024
Навоийда одамлар даромадини кўпайтириш масаласи кўриб чиқилди
21:27 / 31.10.2024
Навоий давлат университети ташкил этилди
21:16 / 31.10.2024
Президент Навоий вилоятида йирик ва стратегик лойиҳалар билан танишди
16:28 / 31.10.2024