Жамият | 08:08 / 11.08.2020
10303
2 дақиқада ўқилади

Зоминда юз берган ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлди, 4 киши шифохонага олиб кетилди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Фото: Тергов департаменти

2020 йилнинг 10 август куни соат 16:30да ҳайдовчи, 42 ёшли Р.А. ўзининг бошқарувидаги «Lada-Largus» русумли автомашинада Ховос туманидан Даштобод йўналишига қараб ҳаракатланиб кетаётган бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, у Жиззах вилояти Зомин тумани ҳудудидан ўтувчи А-376-автомобил йўлининг 239-км.га келганида ўзидан олдинда кетаётган автомашинани қувиб ўтиш учун қарама-қарши йўналишга чиққан вақтида, шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган 42 ёшли Р.Х.нинг бошқарувида бўлган «Isuzu» русумли юк машинасининг олди томонига бориб урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.

Натижада, «Lada-Largus» русумли автомашина йўловчилари 31 ёшли Х.Б. (аёл) ва 55 ёшли Б.Б. (аёл) ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган. «Lada-Largus» автомашина ҳайдовчиси Р.А., йўловчилари 30 ёшли Б.Б., ва унинг фарзандлари 6 ёшли Г.Р. (аёл) ҳамда 4 ёшли Р.Р. турли тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Зомин тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид