Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
15 августдан тўйларга яна рухсат берилади. Маросим 30 кишилик бўлади ва фақат уйда ўтказилади
Республика махсус комиссияси карантин чекловларини 15 августдан босқичма-босқич юмшатиш бўйича қарор қабул қилди. Унга кўра, 15 августдан оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказишга рухсат берилган.
Бунда ушбу тадбирларни фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан кўп бўлмаган (фақат яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказиш белгиланган.
Банкетлар ва бошқа оммавий тадбирларни ресторан ва тўйхоналарда ўтказиш тақиқланади.
15 августдан гўзаллик салонлари ва сартарошхоналар фаолиятига ҳам рухсат берилган.
Бунда хизмат кўрсатувчи шахслар шахсий ҳимоя воситалари – тиббий халат ёки комбинезон, тиббий ниқобда бўлиши ва тиббий қўлқопдан фойдаланган ҳолда телефон ёки онлайн навбатга ёзилган ҳолда «1та хизмат кўрсатувчи шахс – 1та мижоз» тамойили асосида ишлаши талаб этилади.
Шунингдек, санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмонхоналар, меҳмон уйлари, пляжлар, ҳостеллар, ижарага бериладиган дала ҳовлилар ва бошқа дам олиш масканлари фаолияти тикланади.
Мазкур фаолиятни амалга оширишда:
- фуқаролар алоҳида, бир-биридан ажратилган ҳолда (ҳар бир оилага бир хона талабига риоя этган ҳолда) жойлаштирилади;
- бино ва хоналар доимий равишда дезинфекция қилиб борилади, шу жумладан, ҳавони зарарсизлантириш анжомлари билан жиҳозлаш тавсия этилади;
- бунда меҳмон уйлари ва ҳостеллар фаолияти Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 6 майдаги 21-сон йиғилиш баёнининг 2-иловаси билан тасдиқланган Пандемия шароитида меҳмонхона хизматларини ташкил қилиш бўйича вақтинчалик йўриқнома талаблари асосида йўлга қўйилади. Бунда, хостеллар фақатгина бир хонага оилавий ёки бир кишидан ортиқ бўлмаган меҳмонларни қабул қилишга рухсат берилади.
Мавзуга оид
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
08:45 / 20.05.2026
Ўсимликлар карантини агентлиги директори янги вазифага ўтди
19:09 / 11.05.2026
Россияда ўзбек асаларилари ортилган юк машинаси бир ойдан бери қидирилмоқда
21:55 / 26.04.2026