Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқ мудофаа вазирининг Туркияга сафари турк дрони зарбасидан кейин бекор қилинди
Ироқ ташқи ишлар вазирлиги мудофаа вазирининг Туркия 13 августга белгиланган сафари бекор қилинганини маълум қилди. Сафарнинг бекор қилиниши турк дронининг Ироқнинг Ирбил вилоятидаги ҳужуми билан боғланган.
11 августда содир этилган ҳужум оқибатида 5 киши – Ироқ армиясининг 2 зобити ва Курдистон ишчи партияси (КИП) аъзолари ҳалок бўлган. Шу сабабли Ироқ ташқи ишлар вазирлиги Туркия элчисига воқеа юзасидан норозилик нотаси топшириш ҳамда Туркия томонидан Ироқ ҳудудида ҳужум ва зўравонликка йўл қўйиб бўлмаслигидан огоҳлантириш учун уни чақиртирган.
Зарба Ироқ чегарачилари ва КИП аъзолари ўртасида йиғилиш ўтаётган жойга берилган. ОАВда маълум қилинишича, турк дрони ироқлик чегарачиларга янглиш зарба берган.
Туркиялик ҳарбийлар 2015 йилдан бери Ироқнинг курдлар кўпчиликни ташкил қиладиган шимолий қисмида ҳамда КИПнинг у ерда жойлашган базаларига қарши ҳаводан ва қуруқликдан операциялар ўтказиб келади. Ироқ ташқи ишлар вазирлиги вакили Аҳмад ас-Саҳҳафнинг таъкидлашича, Бағдод Туркиянинг Ироқдаги ҳарбий амалиётларини тўхтатиш учун БМТ Хавфсизлик кенгашига ва Араб давлатлари лигасига мурожат қилиши мумкин.
Мавзуга оид
23:18 / 07.04.2026
Ироқда ўғирлаб кетилган америкалик журналист Шелли Киттлсон озод қилинди
12:11 / 21.03.2026
НАТО Эрондаги уруш сабаб Ироқдаги миссия ходимларини олиб чиқмоқда
15:03 / 13.03.2026
Ироқдаги ҳарбий базага дрон зарбаси оқибатида француз ҳарбийси ҳалок бўлди
11:10 / 13.03.2026