Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Испанияда кино ва рекламада қўлланувчи қалбаки евролар тарқалди
Испанияда мамлакатга келувчи сайёҳлар евро банкноталарини текширишга чақирилмоқда. Бунга эса мамлакатни кинофильмларда қўлланувчи қалбаки евролар босиб кетгани сабаб ҳисобланади.
Испания полициясининг маълум қилишича, мамлакатда қалбаки банкноталар тарқалмоқда: улар худди ҳақиқий евроларга ўхшайди, бироқ фильмлар ва рекламада қўллаш учун мўлжалланган. Бу ҳақда Express нашри хабар берди.
“Испаниядаги барча сайёҳлар евроларни икки марталаб текширишлари лозим. Тарқалаётган қалбаки банкноталар фильмларда ва рекламаларда қўлланади, бироқ дизайни ва ўлчами бўйича ҳақиқий евролардек кўринишга эга”, деб огоҳлантирилган ҳуқуқ-тартибот идораларида.
Полициячиларнинг маълум қилишича, ушбу иш бўйича иккита жиноий тўда фош қилинган, 5 киши ҳибсга олинган, турли қийматдаги, асосан 10, 20 ва 50 евролик қалбаки банкноталар мусодара қилинган.
Полицияда таъкидланишича, жиноятчилар томонидан интернетда 100 минг дона қалбаки банкнота сотилган.
“Қалбаки пуллар ҳақиқийларидан фарқ қилмаслиги учун бу банкноталарда уларни қўллаш ноқонуний эканлигидан огоҳлантирувчи ёзув ўчириб ташланган. Купюраларда, шунингдек, ҳимоя полосалари ва логотиплар йўқ”, дейилган хабарда.
Полицияда маълум қилинишича, жиноий тўдалар қалбаки пулларни дўконлардаги пулларни текшириш машиналарини алдай оладиган купюралар сифатида реклама қилиб сотишга уринган, бироқ бу ҳақиқатга мос келмайди.
Мавзуга оид
18:49 / 08.07.2026
Трамп НАТОда: Испания билан савдони узиш ва Гренландияни эгаллаш даъвоси
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
15:15 / 16.06.2026
Африкача мастер-класс: Кабо-Вердедан нималарни ўрганиш керак?
09:01 / 25.05.2026