Жаҳон | 00:14 / 13.08.2020
10386
1 дақиқада ўқилади

Moderna АҚШ ҳукумати билан 1,5 миллиард долларга 100 млн дона вакцина етказиб беришга келишди

АҚШнинг Moderna фармкомпанияси коронавирусга қарши ишлаб чиқаётган вакцинасидан 100 млн доза етказиб бериш бўйича АҚШ ҳукумати билан келишув имзолади. Келишув қиймати 1,5 млрд долларни ташкил қилган. 

Фото: ecomy.it

Аввалроқ АҚШ ҳукумати шундай келишувларни бошқа компаниялар, жумладан Johnson & Johnson, AstraZeneca, Pfizer, BioNTech, Sanofi ва GlaxoSmithKline билан тузганди.

Шу тариқа, Moderna’нинг mRNA-1273 вакцинасининг эмлаш курси учун зарур бўлган икки дозаси нархи 30,5 долларга баҳоланган

Компания июль охирида ўз вакцинасининг энг катта кўламли клиник синовларини бошлаганини эълон қилган. Moderna 2021 йилдан бошлаб йилига камида 500 млн доза вакцина ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.  

Бир қатор таҳлилчилар АҚШ ортидан ушбу вакцинанинг етказиб берилиши бўйича Moderna билан бошқа давлатлар ҳам битим тузиши мумкинлигини айтишгач, компания акциялари нархи 5 фоиздан кўпроққа қимматлаган.

11 августда Россияда коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинаси рўйхатдан ўтказилди. У расман рўйхатдан ўтказилган дунёдаги биринчи вакцина бўлди. 

Мавзуга оид