Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда йилига 7,2 млн тонна чиқинди ишлаб чиқарилади, шундан бор-йўғи 20 фоизи қайта ишланади - Қўмита раиси
Бугун, 13 август куни АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Шавкат Абдураззоқов томонидан чиқиндиларни қайта ишлаш тизимидаги муаммолар ҳақида маълумот берилди. Қайд этилишича, республикада қурилиш чиқиндилари ҳажми кескин ошмоқда.
«Ўзбекистонда йилига 7 миллион 200 минг тонна чиқинди ишлаб чиқарилади ва уларнинг бор-йўғи 20 фоизи қайта ишланади ёки сараланиб, бошқа мақсадларда ишлатилади.
Шунинг учун йил охиригача республика бўйича чиқинди йиғиш кўрсаткичини 90 фоизга, келгуси йилда эса 100 фоизга етказиш, чиқиндини қайта ишлашни эса йил охиригача 25 фоизга, келаси йил 40 фоизга етказиш мақсади қўйилган», деди Шавкат Абдураззоқов.
Қўмита раисининг айтишича, чиқиндини қайта ишлашга давлат ҳисобидан пул сарфлаш тўғри эмас, чунки бу йўналиш хусусий сектор учун қизиқарли ҳисобланади. Айни пайтда республика бўйича фақат 119та чиқиндини қайта ишлаш корхоналари ишламоқда.
Муаммолардан яна бири санатирия нормаларига жавоб бермайдиган норасмий чиқиндини қайта ишлаш шохобчалари ҳисобланади. Республика бўйича ҳозиргача 713та норасмий чиқинди йиғиш шохобчалари фаолият юритаётгани аниқланган.
Шунингдек, Шавкат Абдураззоқов қурилиш тизими билан боғлиқ чиқиндилар ҳақида ҳам маълумот берди.
«Республикада қурилиш ҳажми кескин ошиши қурилиш чиқиндиларининг ҳам кескин ошишига сабаб бўлмоқда. Масалан, ўтган йили 1 миллион тонна қурилиш чиқиндиси чиқарилган бўлса, 2020 йилда бу ҳажм 2 миллион тоннага етди.
Лекин бу чиқиндиларни маиший чиқиндиларга қўшиш мумкин бўлмагани учун тадбиркорлар, фуқаролар уларни сув бўйлари, қишлоқ хўжалиги ерлари ва боғларга тўкиб кетаётгани ҳолатлари учрамоқда. Шунинг учун республика бўйича 27та қурилиш чиқиндилари полигони ташкил қилинди. Тошкент вилоятида эса Тошкент шаҳри учун 20 гектарлик полигон қурилиш чиқиндилари учун ажратилди», дея маълумот берди қўмита раҳбари.
Мавзуга оид
17:57 / 16.04.2026
Чорвоқда чиқиндилар ноқонуний ташланишига қарши камералар ўрнатилмоқда
15:16 / 13.04.2026
Бўстонлиқ туманидаги «ноқонуний чиқиндихона» бартараф этилди
11:35 / 02.04.2026
Истеъмолчилар чиқиндини олиб кетмаган корхонани антиқа йўл билан жазолади
12:23 / 25.03.2026