Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ростовдан 918 нафар фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди
10 август куни Гниловская – Тошкент йўналишида ҳаракатланишни бошлаган поезд бугун 918 нафар фуқарони Ўзбекистонга олиб келди.
Республика махсус комиссияси томонидан Россиянинг Шимолий Кавказ ва Жанубий федерал округларидаги ҳамюртларимизни олиб келиш учун “Тошкент – Ростов-Дон – Тошкент” йўналиши бўйича темир йўл рейсни ташкиллаштириш тўғрисида қарор қабул қилинган эди.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 10 август куни Гниловская – Тошкент йўналишида ҳаракатланишни бошлаган поезд бугун 918 нафар фуқарони Ўзбекистонга олиб келди.
Олиб келинган фуқаролар Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган талабларга қатъий риоя қилган ҳолда карантинда бўлишларини таъминлаш мақсадида автобусларда Тошкент вилоятининг махсус карантин зоналарига етказилди, дейилади маълумотда.
Аввалроқ, Ўзбекистон фуқаролари Ростов вилоятидан поезд орқали қайтарилаётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
11:05 / 31.05.2026
Украина Россияни Қрим билан боғловчи трассага ҳужум қилмоқда
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
08:45 / 20.05.2026
Ўсимликлар карантини агентлиги директори янги вазифага ўтди
19:09 / 11.05.2026