Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
20 августдан буюм бозорлари яна ишга туширилади. Тошкент шаҳар ҳокими бозорлар раҳбарлари билан учрашди
Тана ҳарорати юқори бўлган ҳамда ниқобсиз келганларнинг бозорлар ва савдо мажмуаларига киришлари қатъиян таъқиқланади.
12 август куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятга эътибор қаратилиб, 15 августдан бошлаб шахсий ва жамоат транспорти ҳаракати, қатор фаолият турлари, бозор ва маданий-маърифий муассасалар ишини босқичма-босқич қайта тиклаш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинган эди.
Мазкур йиғилишдаги вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахт туманларининг ҳокимлари ҳамда бозорлар ва савдо мажмуалари раҳбарлари билан учрашди.
Маълумки, 20 августдан Тошкентдаги буюм бозорлари яна ишга туширилади. Аммо ҳали коронавирус билан боғлиқ вазият барқарор бўлмаганлиги боис санитария-гигиена талабларига тўлиқ риоя қилиш ва Республика махсус комиссиясининг бу борадаги топшириқларини сўзсиз бажариш талаб этилади.
Жумладан, бозорлар ва савдо мажмуаларига кириш жойларида келувчиларнинг тана ҳарорати ўлчаниши, ҳамда уларнинг ўтиши учун дезинфекторлар ўрнатилиши шарт.
Тана ҳарорати юқори бўлган ҳамда ниқобсиз келганларнинг бозорлар ва савдо мажмуаларига киришлари қатъиян таъқиқланади.
Тошкент шаҳар ҳокими бозорлар раҳбарларига шу масалада атрофлича тушунтириш бериб, бундай ҳимоя чораларига қатъий амал қилиш аҳоли саломатлиги ва хавфсизлиги учун ниҳоятда муҳимлигини таъкидлаб ўтди, дейилади пойтахт ҳокимлиги хабарида.
Мавзуга оид
14:22 / 12.06.2026
Mевалар нега қиммат?
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026