Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фармкомпаниялар АҚШ учун гриппга қарши рекорд миқдорда вакцина тайёрламоқда
Фото: Eli Lilly
Жорий йилда фармацевтика компаниялари АҚШга гриппга қарши вакцинадан 200 млн дона етказишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда Wall Street Journal нашри хабар берди. Бу нафақат 2019 йилдагига нисбатан 13 фоиз кўпроқни ташкил қилади, балки АҚШ соғлиқни сақлаш тизими учун мутлақ рекорд кўрсаткич ҳисобланади.
Гриппга қарши вакцинага эҳтиёжнинг ошиши коронавирус пандемияси билан боғланган. Соғлиқни сақлаш соҳасидаги мутахассислар пандемия шароитида грипп мавсуми шифохоналар ва бошқа тиббий муассасаларнинг ҳаддан ортиқ юкланишига олиб келишини таъкидлашмоқда.
Маълумотларга кўра, АҚШда ҳар йил 45 млнга яқин киши гриппга чалинади, 34 минг киши вирусдан вафот этади. Қурбонлардан аксариятини кекса кишилар ташкил қилади. Шу билан бирга, америкаликлар гриппга қарши вакцинани хушлашмайди: ҳар йил гриппга қарши эмлашдан америкаликларнинг ярмидан камроғи ўтади, болалар орасида бу кўрсаткич 62 фоизни ташкил қилади. Пандемия эса вазиятни янада қийинлаштирган: АҚШда баҳорда болалар эмланиши даражаси 40 фоизга тушиб кетган.
Мавзуга оид
16:46 / 18.03.2026
АҚШ авиаташувчисида ёнғин: «Gerald R. Ford» Эронга қарши урушда сафдан чиқиши мумкин
10:01 / 18.03.2026
WSJ: Россия Украинадаги уруш тажрибаси асосида Эронга ёрдам бермоқда
09:51 / 18.03.2026
Куба президенти агрессорга қаршилик кўрсатишга тайёрлигини эълон қилди
22:13 / 17.03.2026