Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда бош вазир раҳбарлиги остида янги кенгаш ташкил этилади
2020-2035 йилларда ягона сув балансини ривожлантириш стратегияси тасдиқланади.
Президентнинг “Ўзбекистон Республикасининг 2020-2035 йилларда ягона сув балансини ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида сув сиёсати, сув билан боғлиқ қонунчилик қарорларини белгилаш ва сув ресурсларини бошқаришда вазирлик ва идоралар томонидан мувофиқлаштирувчи давлат органи сифатида Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг бевосита раҳбарлиги остида Миллий сув кенгаши ташкил этилади.
Ўзбекистон Республикаси Миллий сув кенгаш таркибида тегишли институтлар билан бирга қуйидаги бешта даражани ўз ичига олган ягона сув балансини бошқариш тизимини кўзда тутилади:
Давлатлараро - Оролни қутқариш халқаро жамғармаси, давлатлараро мувофиқлаштирувчи сув комиссияси ва ҳ.к;
Минтақавий - “Сирдарё” ва “Амударё” бассейн сув хўжалик ташкилотлари ва ҳ.к;
Миллий – давлатнинг асосий сув идоралари;
Миллий бассейн - давлатнинг бассейн сув хўжалик бошқармалари (суғориш ва ҳ.к);
Ҳудудий – вилоят (туман) сув хўжаликлари, сув истеъмолчилари, сувдан фойдаланувчилари.
Ўзбекистон Республикаси Миллий сув кенгашнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари қуйидагилардан иборат:
- ягона давлат сув сиёсати бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдим этиш;
- сув қонунчилигини тайёрлаш ва амалга ошириш, сув ресурслари ва дарёлар ҳавзаларини бошқариш, сувни муҳофаза қилиш ва сувдан барқарор фойдаланиш бўйича Миллий режани ишлаб чиқиш;
- сув ресурсларини бошқариш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширилишини таъминлаш;
- сув ресурслари ва оқава сув инфратузилмасини реконструкция қилиш, қуриш ва ривожлантириш бўйича давлат лойиҳаларини келишиш ва тасдиқлаш;
- сув таъминоти ва сув чиқариш соҳасида давлат дастурларининг (стратегиялар, концепциялар ва ҳ.к) амалга оширилишини таъминлаш, уларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини назорат қилиш ва бошқариш;
- давлатнинг сув ресурсларини бошқаришга масъул вазирлик ва идоралар томонидан меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини сифатли ва ўз вақтида тайёрланиши, шунингдек, уларнинг тўлиқ ижро этилиши устидан назоратни таъминлаш;
- тоза ичимлик сувининг стратегик захираларини, шу жумладан катта ҳажмдаги захира сув манбаларини барпо этишни ташкил қилиш;
- сув таъминоти ва сув чиқариш соҳасида замонавий инновацион технологияларни, жумладан, сувнинг миқдори ва сифатини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этишни мувофиқлаштириш, уларнинг сув балансини шакллантириш, республиканинг ягона давлат сув фонди сувлари сифати ва хавфсизлигини мониторинг қилиш ягона сув таъминоти тизимига интеграциялашувини таъминлаш;
Ўзбекистоннинг сув манфаатларини барча халқаро ташкилотлар ва жамоавий органларида тақдим этиш.
Ўзбекистон Республикаси Миллий сув кенгаши ҳукумат томонидан қўйилган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш учун давлат сув ресурсларини бошқариш, сифати ва хавфсизлигини мониторинг қилиш учун масъул вазирлик ва идоралар мутахассислари орасидан ишчи гуруҳларини тузиш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси Миллий сув кенгашининг Котибиятини ваколатли давлат органи сифатида Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги этиб белгиланади ва унга қуйидаги вазифалар юклатилади:
сув балансининг ягона ахборот тизимини яратган ҳолда Ягона давлат сув фонди сувларининг миқдорий ва сифат кўрсаткичлари тўғрисида ваколатли органлар ва ташкилотларнинг маълумотларини тўплаш, умумлаштириш ва тизимлаштириш орқали республиканинг ягона сув балансини шакллантиришни ташкил этиш;
сувни ҳисобга олишнинг ҳолати, унинг хавфсизлиги ва сифатини таъминлаш тўғрисида ваколатли органлар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилаётган маълумотларнинг ишончлилиги мониторингини ўтказиш, зарур бўлганда аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш;
Стратегиянинг тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш ҳамда белгиланган индикаторларга эришиш устидан доимий мониторинг олиб бориш;
заруриятга кўра ёки Миллий сув кенгаши кўрсатмасига биноан халқаро молиявий ташкилотларнинг, чет эл давлатларининг ва бошқа донорларнинг грант маблағлари, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан иш ҳақи тўлашни белгилаган ҳолда стратегиянинг ҳар бир асосий йўналишлари бўйича малакали мутахассислар, жумладан, хорижий экспертлардан иборат доимий ишловчи ишчи гуруҳларини ташкил этиш;
Стратегияни амалга ошириш бўйича бажарилган ишлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ҳар чоракда ахборот тақдим этиб бориш.
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва Қишлоқ хўжалиги вазирликларига стратегияда белгиланган вазифа ва тадбирларни амалга ошириш орқали 2035 йилга қадар қуйидаги кўрсаткичларга эришишни таъминлайди:
- канализация билан таъминланганлик даражасини 90 фоизгача етказиш;
- сифатли ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини 100 гача етказиш;
- 60 фоиз тармоқларни (соҳаларни) оқава сувни замонавий тозалаш технологияларидан фойдаланишга ўтказиш;
- қишлоқ хўжалигини сув тежовчи технологиялар билан қамраб олишни ошириш, мақсадли кўрсаткич жами қишлоқ хўжалигидаги 30 фоиз майдонлар.
Мавзуга оид
08:20 / 20.05.2026
Ўзбекистон сув истеъмоли юқори давлатлар рейтингига кирди
17:59 / 16.05.2026
Ўзбекистон кунлик сув истеъмоли юқори бўлган давлатлар қаторига кирди
07:18 / 05.05.2026
Сувни ифлослантирганлик учун жарима миқдори кескин оширилди
18:55 / 19.04.2026