Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Эронга қарши санкцияни узайтирмади
БМТ Хавфсизлик Кенгаши Эронга қурол сотишга қўйилган эмбаргони узайтириш ҳақидаги АҚШ резолюцияси лойиҳасини қабул қилмади.
Резолюция лойиҳасини фақат АҚШ ва Доминикана Республикаси ёқлади, Россия ва Хитой «қарши» бўлишди. 11та аъзо мамлакат эса бетараф қолишди.
Резолюция лойиҳасига кўра, БМТ ХК 2015 йилда қабул қилинган 2231 резолюциясининг баъзи талабларини «бошқа қарор қабул қилинмагунча» ўз кучида қолдириши кўзда тутилган эди. Бу талабларда Эронга ҳарбий маҳсулотларнинг, жумладан, танклар, зирҳланган машиналар, катта калибрдаги артиллерия тизимлари, ҳарбий самолётлар, вертолётлар, кемалар, ракета тизимлари ва уларнинг бутловчи қисмларини етказиб берилишига чеклов қўйилиши ва санкция остига олинган шахсларни бошқа давлатлар чегарасини кесиб ўтиши тақиқланиши кўзда тутилган эди.
Резолюция лойиҳасида бу чораларнинг дунёдаги тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш учун зарурлиги қайд этилганди.
БМТ ХК томонидан 2015 йил июль ойида қабул қилинган ва Эрон ядро дастурини назорат қилиш, унга нисбатан қурол эмбаргосини жорий қилишни кўзда тутувчи 2231 резолюцияси муддати 2020 йил 18 октябрь куни ниҳоясига етади.
Россиянинг баёнот беришича, 18 октябрдан кейин Эронга қарши қурол эмбаргоси масаласи ёпилади. Хитой ҳам худди шундай позицияни эгаллаган.
Мавзуга оид
15:08 / 08.07.2026
Трамп: Эрон билан тузилган муваққат келишув «тугади»
13:28 / 08.07.2026
Эрон Баҳрайн ва Кувайтдаги АҚШ ҳарбий объектларини нишонга олди
12:20 / 08.07.2026
АҚШ Эрон билан нефт бўйича келишувни бекор қилди
11:56 / 08.07.2026