Эронда 27 йил давомида ишлаб чиқарилган энг талабгир автомобил чиқарилиши тўхтатилди
Эронда Iran Khodro компаниясидан кейин йириклиги бўйича 2-ўринда турувчи SAIPA концерни SAIPA Pride автомобиллари ишлаб чиқарилишини тўхтатди.
SAIPA Pride автомобили Жанубий Кореяда ишлаб чиқарилган Kia Pride моделининг лицензион нусхаси ҳисобланади.
SAIPA бу машинасининг охирги нусхасини июль охирида йиғди. Бу автомобил 131 индекси билан белгиланган седан бўлган. SAIPA Pride қаторига тегишли бошқа моделлар – 141 индексли лифтбек, 111 индексли хэтчбек ва 132 индексли рестайлинг қилинган седан бир неча ой аввал ишлаб чиқаришдан олинган бўлган. Ушбу қатордан ишлаб чиқарилиши давом этадиган модел - SAIPA 151 юк пикапи бўлади.
Эронда Pride 1993 йилдан бери ишлаб чиқарилган. У мамлакатдаги энг талабгир ва энг арзон машина бўлган. SAIPA ушбу машинадан умумий ҳисобда 6,3 млн дона, яъни йилига ўртача 230 минг дона ишлаб чиқарган.
Оригинал Kia Pride 1987 йилда ишлаб чиқарилган. Бироқ аслида бу модель ҳам Жанубий Корея компаниясига тегишли бўлмаган. У дастлаб 1986 йилда Ford Festiva номи билан чиқарилган бўлса-да, аммо уни Япониянинг Mazda компанияси ишлаб чиққан. Ўшанда япон компаниясининг акциядори Ford бўлган. 1987 йилда ушбу модел Европа ва Австралия бозорларида Mazda 121 номи билан сотилган.
Эронда Pride қаторига кирувчи машиналар 1,3 литрли ва 69 от кучига эга Mazda B3 двигатели билан жиҳозланган. Уларда олди ғилдираклар тортувчи, узатмалар қутиси эса механик шаклда бўлган.
Мавзуга оид
10:05 / 16.11.2024
ЕИ Россия учун баллистика туфайли Эронга қарши санкциялар тайёрлади
20:37 / 15.11.2024
Исроил Эрондаги махфий ядро лабораториясини йўқ қилди — ОАВ
00:51 / 15.11.2024
Пизишкиён: Эрон ядро қуролини яратмайди
14:15 / 06.11.2024