Минск Москвага қўлга олинган 32 нафар россияликни топширди
Аввалроқ Беларусда қўлга олинган 32 нафар россиялик ҳозирда Россияда бўлиб, улар Россияга ҳуқуқий ёрдам ҳақидаги Минск конвенцияси доирасида топширилган. Бу ҳақда Россия бош прокуратураси маълум қилди. Қўлга олинган яна бир россиялик Беларусда қолган, чунки у Беларусь фуқаролигига ҳам эга.
“Ушбу шахсларнинг топширилиши давлатларимиз прокуратура органларининг яқин ҳамкорлигида халқаро ҳуқуқ ҳамда Россия ва Беларусь миллий қонунчилигига мувофиқ ҳолда амалга оширилган. Россиянинг мутасадди идоралари бу фуқаролар атрофида юзага келган вазиятни ўрганмоқда”, дейилган хабарда.
Россиянинг 33 фуқароси Беларусда 29 июлда ушланган. Беларусь Давлат хавфсизлик қўмитасида улар “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси жангчилари экани ва мамлакатга оммавий тартибсизликлар ташкиллаштириш учун келгани таъкидланган. Москва версиясига кўра, улар хусусий қўриқлаш компанияси ходимлари бўлиб, Минск орқали бошқа мамлакатга учиб кетмоқчи бўлганлар. Ушбу фуқароларга нисбатан оммавий тартибсизликларга тайёргарлик кўриш моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Россияликларнинг Москвага топширилишига расмий Киев изоҳ берган. Аввалроқ Украина Беларусдан улардан 28 нафарининг топширилишини талаб қилган. Киев версиясига кўра, топширилиши сўралган кишилар Донбассдаги қуролли можароларда иштирок этган. “Агар ушбу шахслар Россияга жўнаган бўлса, унда бу борада мулоқот қилиш учун сабаб ўз-ўзидан йўқолади”, деб айтган Украина ташқи ишлар вазири ўринбосари Евгений Енин.
Мавзуга оид
22:10 / 16.11.2024
Абхазияда тўполон: маҳаллий аҳоли Россия билан келишувдан норози
20:17 / 16.11.2024
Санкциялар Россиянинг йирик газ лойиҳасини чўктириб юбормоқда — ОАВ
18:18 / 16.11.2024
Россияда мигрантларни назорат этадиган «Мигрант ID» жорий қилиниши мумкин
13:46 / 16.11.2024