Россия Беларусь президентлигига даъвогарлик қилган Цепкалони қидирувга берди
Беларусь президентлигига собиқ даъвогар, юқори технологиялар парки маъмуриятининг собиқ раҳбари Валерий Цепкалога нисбатан давлатлараро қидирув эълон қилинди. Бу ҳақда Россия ИИВга таяниб РИА Новости хабар берди.
«Жиноят кодекси моддаси бўйича қидирилмоқда», - дейилади қидирув ҳужжати матнида.
Аввалроқ Беларусь ИИВ келиб чиқиши туркиялик бўлган Беларусь фуқароси Садат Игдежининг аризаси бўйича Цепкалога нисбатан терговга қадар текширув олиб борилаётганини маълум қилганди.
2014-2015 йилларда Цепкало ва бизнесмен Садат Игдежи ўртасида судлашув бўлиб ўтганди. Можарога сиёсатчининг уйини қурган бизнесмен компаниясининг қурилиш сифати сабаб бўлган, судда томонлар ярашиб олганди.
Кейинроқ Игдежи Цепкалонинг юқори технологиялар парки қурилишидаги қонун бузилишлари ва порахўрликлар ҳақида билишини айтган.
Июнь охирида Цепкалога нисбатан терговга қадар суриштирув бошланди. Марказий сайлов комиссияси унинг номзодини Беларусь президентлигига даъвогар сифатида рўйхатга олишни рад этди. 24 июлда Цепкало оиласи билан Россияга, 2 августда эса Киевга кўчиб ўтгани маълум бўлди.
Ундан ташқари, Россия Nexta Telegram-канали асосчиси Степан Путилони ҳам қидирувга берди. Мазкур ресурс Беларусдаги оммавий норозиликлар тўғрисидаги маълумотларни ёритиб бормоқда.
Мавзуга оид
18:21 / 20.11.2024
АҚШ ортидан Буюк Британия ҳам Украинага узоқ масофали ракеталардан Россияга зарба йўллашга рухсат берди – ОАВ
16:13 / 20.11.2024
«Крокус»да теракт содир этганликда айбланаётганлар яна 3 ой ҳибсда қолади
12:07 / 20.11.2024
Ўзбекистон ва Россия Каспий денгизи орқали янги йўналишлардан фойдаланмоқчи
21:03 / 19.11.2024