Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вашингтон ва Варшава Польшада АҚШ ҳарбийларини жойлаштириш тўғрисида шартнома имзолади
Ҳужжатга кўра, Польшага АҚШнинг Форт-Нокс ҳарбий базасидаги бешинчи армия корпусининг қисмлари жойлаштирилади. Ҳозирда Польшада 4500га яқин америкалик аскар ва офицерлар жойлашган.
Варшавада АҚШ давлат котиби Майкл Помпео ва Польша мудофаа вазири Мариуш Блашчак Польшада қўшимча 1000 нафар америкалик ҳарбийни жойлаштириш тўғрисида шартнома имзолади.
"Бу Польша ёки АҚШга нисбатан таҳдид пайдо бўлганида аскарларимиз елкама-елка туришлари кафолатини кучайтиради", - деди Польша президенти Анжей Дуда шартнома имзолаш маросимида.
Ҳужжатга кўра, Польшага АҚШнинг Форт-Нокс ҳарбий базасидаги бешинчи армия корпусининг қисмлари жойлаштирилади. Ҳозирда Польшада 4500га яқин америкалик аскар ва офицерлар жойлашган.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Германиядаги америкалик ҳарбийлар сонини қисқартиришини билдирганди. Унинг сўзларига кўра, Берлин НАТОни молиялаштириш бўйича "мажбуриятларини бажармаган".
Мавзуга оид
08:37
Ҳўрмуз бўғозидаги чекловлар олиб ташланди, музокаралар бошланди
22:16 / 18.06.2026
АҚШ вице-президенти Ҳўрмуз бўғози блокадаси очилганини эълон қилди
21:12 / 18.06.2026
Нефть нархи АҚШ ва Эрон уруши бошланганидан бери энг паст даражага тушди
13:35 / 18.06.2026