Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вазирлар Маҳкамаси соддалаштирилган тартибда импорт қилинадиган дорилар ва тиббий буюмлар рўйхатини қайта кўриб чиқди
Эндиликда қатор тиббиёт буюмлари ҳам давлат рўйхатидан ўтказилмасдан ва мажбурий сертификатлаштирилмасдан импорт қилиниши мумкин.
Ҳукуматнинг тегишли қарори билан Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказмасдан ҳамда сертификатлаштирмасдан импорт қилинадиган, COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган тиббий буюмлар ва тиббий техникалар рўйхати кенгайтирилиб, 5 турдаги тиббиёт буюмлари қўшилди.
Адлия вазирлиги хабарига кўра, шунингдек Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказмасдан, мажбурий сертификатлаштириш шарти билан импорт қилинадиган, COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган дори воситалари ва биологик фаол моддалар рўйхатига ҳам тегишли ўзгаришлар киритилди.
Қарорга мувофиқ, COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган дори воситалари рўйхатидан, жумладан, умифеновир, меглюмина акридонацетат, ритонавир, циклоферон каби дори воситалари чиқарилиб, рўйхатга колхицин, нистатин, флуконазол каби дори воситалари киритилди.
Шунингдек, эндиликда қуйидаги тиббиёт буюмлари ҳам давлат рўйхатидан ўтказилмасдан ва мажбурий сертификатлаштирилмасдан импорт қилиниши мумкин:
- инфузион ва шрпиц насослари учун крайник, шприцлар ва магистрал узайтиргич линиялар;
- МСКТ учун шприц-колба ва магистрал узайтиргич линиялар;
- кислород баллонлари, ёстиқчалари, бутловчи ва сарф материаллари;
- музлатилган қон ва плазмани эритиш учун аппарат;
- кислород клапанлари ва кислород регуляторлари (редукторлари) намлагич бутилкалари билан бирга.
Мавзуга оид
11:35 / 10.06.2026
Қарийб 900 млн сўмлик сифатсиз ва ҳужжатсиз дорилар аниқланди
08:15 / 04.06.2026
2030-йилларда янги тиш ўстирувчи дори бозорга чиқиши мумкин
14:26 / 28.05.2026
1,5 млрд долларлик олтин сотуви ва кескин ошаётган гўшт импорти — Ўзбекистон ташқи савдоси шарҳи
08:59 / 26.05.2026