Спорт | 01:54 / 15.08.2020
36396
2 дақиқада ўқилади

ЕЧЛ. «Бавария» «Барселона»ни 8:2 ҳисобида енгиб, яримфиналга чиқди

Фото: Getty Images

ЕЧЛда яна бир яримфиналчи аниқланди. «Барселона»ни 8:2 ҳисобида енгган «Бавария» яримфиналга чиқди.

Биринчи бўлим тўлиқ «Бавария»нинг устунлиги остида ўтди. Дастлабки 31 дақиқанинг ўзида немислар тўртта гол уришди. Томас Мюллер дубль қайд этган бўлса, Иван Перишич ва Серж Гнабрилар биттадан гол уришди. 7-дақиқада эса Давид Алаба ўз дарвозасига гол уриб қўйди. Иккинчи бўлим аввалига Суарес бироз ҳисобни қисқартирганди, аммо 63-дақиқада Киммих Дэвиснинг рейдидан сўнг ҳисобни яна йирик кўринишга келтирди — 2:5.

Кейин фақат «Бавария» гол урди. Коутиньо дубл қайд этган бўлса, Левандовский ҳам битта гол урди. Яримфиналда «Бавария» «Манчестер Сити» ёки «Лион»га қарши ўйнайди.

ЕЧЛ. Чоракфинал

Барселона – Бавария 2:8

Голлар: 0:1 – 4 Мюллер, 1:1 – 7, автогол Алаба, 1:2 – 21 Перишич, 1:3 – 27 Гнабри, 1:4 – 31 Мюллер, 2:4 – 57 Суарес, 2:5 – 63 Киммих, 2:6 – 82 Левандовски, 2:7 – 85 Коутиньо, 2:8 – 89 Коутиньо.
Барселона: тер Стеген, Лангле, Альба, Пике, Серджи Роберто (Гризманн, 46), де Йонг, Бускетс (Фати, 70), Видаль, Семеду, Суарес, Месси.
Бавария: Нойер, Алаба, Киммих, Боатенг (Зюле, 76), Гнабри (Коутиньо, 75), Дэвис (Люка Эрнандес, 84), Алькантара, Перишич (Коман, 67), Горетцка (Толиссо, 84), Левандовски, Мюллер.
Огоҳлантиришлар: Боатенг (42), Дэвис (52), Суарес (54), Альба (59), Киммих (85), Видаль (90).

Мавзуга оид