Гид, экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчилар сертификат олиши лозим
Вазирлар Маҳкамасининг 10.07.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини тиклаш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 433-сон қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан қуйидаги низомлар тасдиқланган:
• Гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчиларга малака сертификатини бериш тартиби тўғрисида низом (1);
• Туризм соҳасида мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низом (2).
Norma’нинг ёзишича, низом (1) гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчиларга малака сертификатини бериш тартибини белгилайди.
Гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчилар малака сертификати ва бейжик олиш учун малака имтиҳонини топшириши лозим, имтиҳон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш институтининг ишчи органи томонидан ўтказилади.
Малака сертификати ва бейжик қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон ҳудудида туризм хизматларини кўрсатиш ҳуқуқини беради:
• юридик шахс штатида бўлса;
• фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида юридик шахс билан ишлаётган бўлса;
• якка тартибдаги тадбиркор ёки ўзи-ўзини банд қилган бўлса.
Олий, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасалари ёки қайта тайёрлаш курсларини гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчи мутахассислиги бўйича битирганлар таълим муассасасини тамомлагандан кейин дастлабки уч йилда малака имтиҳонини топширишдан озод этилади.
Низомда қуйидагилар келтирилган:
• малака имтиҳонини топширишга талабгорларга қўйиладиган талаблар;
• имтиҳон топшириш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати;
• имтиҳон топширишга рухсат олиш тартиби;
• имтиҳон ўтказиш босқичлари;
• апелляцияни кўриб чиқиш тартиби;
• малака сертификати ва бейжикни бериш, қайта расмийлаштириш ва дубликат бериш тартиби;
• реестрни юритиш тартиби;
• малака сертификати ва бейжикнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш тартиби.
Ишчи орган томонидан малака сертификати ва бейжикнинг электрон варианти гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчилар ягона реестрига киритилади. Улар сўров олинган кундан бошлаб 5 кун мобайнида берилади.
Малака сертификати ва бейжикни расмийлаштириш ва бериш учун Ишчи орган томонидан БҲМнинг 25 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Низом (2) туризм соҳасида мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартибини белгилайди.
Низомга мувофиқ туризм соҳасида мутахассисларнинг қайта тайёрланиши ва малакасини ошириш амалга ошириладиган лавозим ва мутахассисликлар номенклатураси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланади, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш институти реализация қилувчи орган ҳисобланади.
Низомда туризм соҳасида қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг мақсад ва асосий вазифалари кўрсатилган.
Туризм соҳаси ташкилотлари ходимларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш буюртмачилари ҳисобланади. Ҳар йили, мутахассислар сони, уларнинг тайёргарлик даражаси, мутахассисларнинг иш тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, ўқув курслари дастурлари шакллантирилади.
Тегишли техник таъминот мавжуд бўлганда онлайн-курслар ташкил этилади.
Туризм соҳаси мутахассислари уч йилда бир марта малака оширишдан ўтиши лозим. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш шартнома бўйича пуллик асосда амалга оширилади.
Шунингдек Низомда қуйидагилар белгиланган:
• таълим жараёни сифатини ва таълим муассасаларининг фаолиятини мониторинг қилиш тартиби;
• таълим муассасаларига нисбатан талаблар;
• ўқув дастурларига қўйиладиган талаблар.
Ҳужжат 10.07.2020 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
23:32 / 13.11.2024
Флоренция «ҳаддан зиёд туризм»га қарши кураш бўйича янги чоралар қабул қилди
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
10:26 / 03.11.2024
Ўзбекистонга хориждан келган сайёҳлар сони маълум қилинди
22:45 / 24.10.2024