Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Карим Камолов пойтахтда даволанмоқда» – Бухоро вилояти ҳокими ўлими ҳақидаги хабарлар рад этилди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳудуд раҳбари Карим Камоловнинг вафот этгани тўғрисидаги хабарларни инкор этди.
Бухоро вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камолов вафот этгани ҳақида хабарларни рад этди.
«Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камоловнинг вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Бу хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас.
Карим Камолов ҳозирда пойтахтдаги шифохонада даволанмоқда. Унинг саломатлиги малакали шифокорлар назоратида. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, блогерлардан ёлғон хабарлар тарқатмасликни сўраймиз», дейилган ҳокимлик баёнотида.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Kun.uz’га маълум қилишича, Карим Камолов Тошкенттдаги Akfa Medline клиникасида даволанмоқда.
Маълумот учун, Карим Камоловда 25 июль куни коронавирус инфекцияси тасдиқланиб, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро вилоят филиалида даволанишни бошлаганди. 29 июль куни эса Камолов даволаш муолажаларини давом эттириш учун Тошкент шаҳридаги клиникага кўчириб ўтказилганди.
Карим Камолов 29 февралдан буён Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида фаолият кўрсатмоқда. У бош вазир ўринбосарлигига ўтказилган Ўктам Барноевнинг ўрнини эгаллаганди.
Мавзуга оид
13:14 / 14.06.2026
Ўзбекистоннинг ғарбий ҳудудларидаги «чигирткалар босқини» юзасидан изоҳ берилди
09:30 / 09.06.2026
Бухородаги тергов ҳибсхонаси ходимларига нисбатан текширув ҳаракатлари бошланди
14:26 / 15.05.2026
Саида Мирзиёева: «Жўйзар» канали бетонланади — йилига 12 млн куб метр сув тежалади
11:51 / 15.05.2026