Жаҳон | 21:27 / 17.08.2020
4190
2 дақиқада ўқилади

Миср Байрутдаги портлашдан кейин ўз портларини хавфли моддалардан тозалашга қарор қилди

Миср ҳукумати Ливан пойтахти Байрутдаги портлашдан кейин ўз портларида сақланаётган барча хавфли моддаларни йўқ қилишга қарор қилди. Бу ҳақда Миср молия вазири Муҳаммад Маъитга таяниб Reuters ахборот агентлиги хабар берди

“Байрутда юз берган портлаш биздаги вазиятни ўрганишга ундади ва биз портларимизда сақланган кўп миқдордаги қаровсиз ва эгасиз хавфли материаллардан халос бўлдик”, деб маълум қилган вазир.  

Унинг таъкидлашича, жорий йил қишигача Миср портлари хавфли моддалардан тўлиқ тозаланади.

Бундан ташқари, янги божхона тартиб-қоидалари портлардаги назоратни яхшилайди.

4 августда Байрут портидаги омборлардан бирида сақланган 2700 тоннадан кўпроқ селитра портлаб кетган. Портлаш оқибатида 170 дан кўпроқ одам ҳалок бўлган, минглаб кишилар жароҳат олган. Шунингдек, ҳалокат оқибатида порт ва шаҳарнинг ярми вайрон бўлган, 300 мингга яқин одам бошпанасиз қолган.

Ливанда портлашдан кейин норозилик намойишлари бошланган. Оқибатда ҳукумат истеъфога кетган. Ливан президенти Мишель Аун портлашдан етказилган зиённи 15 млрд доллардан кўпроққа баҳолаган. 

Мавзуга оид