Жаҳон | 22:46 / 17.08.2020
10559
1 дақиқада ўқилади

Хитойда коронавирусга қарши вакцина учун патент берилди

Қайд этилишича, вакцина тез ва осон тайёрланиши сабабли уни қисқа вақт ичида оммавий ишлаб чиқариш имконини беради.

Фото: Reuters

Хитой интеллектуал мулк бошқармаси COVID-19га қарши вакцина учун илк патентни тақдим этди, деб хабар берди бошқарма.

Патент вакцинани ҳамкорликда ишлаб чиқарган Хитой халқ озодлик армиясининг ҳарбий-тиббий фанлар академияси ва CanSino Biologics компаниясига берилди.

Июнь ойида ушбу вакцинадан ҳарбийлар фойдаланиши учун бир йил муддатга махсус рухсатнома берилганди.

Хабарда айтилишича, сичқонлар ва денгиз чўчқаларида ўтказилган синовлар вакцина қисқа вақт ичида иммун реакциясини чақиришини кўрсатган.

Шунингдек, қайд этилишича, вакцина тез ва осон тайёрланиши сабабли уни қисқа вақт ичида оммавий ишлаб чиқариш имконини беради.

Маълумотларга кўра, Хитойда олтита вакцинага клиник синовлар ўтказишга рухсат берилган.

Мавзуга оид