Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
17 августни Тошкент шаҳар куни деб эълон қилиш таклиф этилди
Таклиф этилаётган сана қатор сабабларга кўра оптимал ва байрам тадбирлари ўтказилиши учун қулай ҳисобланади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги Жамоатчилик кенгаши вакиллари 17 августга яқин якшанба кунини Шаҳар куни деб ҳисоблашни ва уни ҳар йили кенг нишонлашни таклиф этди. Бу ҳақда Жамоатчилик кенгаши хабарида айтилади.
90 йил олдин, 1930 йил 17 августда Ўзбекистон пойтахти Самарқанддан Тошкентга ўтказилганди. Ўзбекистон Социалистик Республикаси Советлар марказий ижроия қўмитасининг Қарорига кўра, пойтахт алмашинишининг сабаби асосий пахта етиштириш ва саноат ҳудуди – Фарғона водийсига яқинлигини ҳисобга олган ҳолда, давлат бошқарувини оптималлаштириш бўлган.
“Пойтахт ҳокимлиги қошидаги Жамоатчилик кенгаши вакиллари 17 августга яқин якшанба кунини Шаҳар куни деб ҳисоблашни ва уни ҳар йили кенг нишонлашни таклиф этади”, - дейилади маълумотда.
Таъкидланишича, таклиф этилаётган сана қатор сабабларга кўра оптимал ва байрам тадбирлари ўтказилиши учун қулай ҳисобланади.
Мавзуга оид
18:50 / 04.03.2026
Тошкент бош режасининг ўзгариши: энди айрим жойларда 30-40 қаватгача қурилиш қилса бўлади
13:44 / 04.03.2026
Тошкент марказий кўчаларида 200 дан ортиқ дарахтда касаллик белгилари аниқланди
11:47 / 04.03.2026
Тошкентда бекатлар инфратузилмаси янгиланади: 110 та савдо объекти аниқланди
19:02 / 03.03.2026