Жаҳон | 20:09 / 18.08.2020
7674
1 дақиқада ўқилади

Байрутда портлашдан кейин киритилган фавқулодда вазият яна бир ойга узайтирилди

Ливан пойтахти Байрутда юз берган кучли портлашдан кейин шаҳарда 2 ҳафтага киритилган фавқулодда вазият режими яна бир ойга узайтирилди. Бу ҳақда AFP ахборот агентлиги хабар берди. 

Фото: Wael Hamzeh/EPA/Shutterstock

Таъкидланишича, Ливан ҳукумати портлашнинг сабаби ва тафсилотларининг халқаро даражада тергов қилинишидан воз кечган.

Al Arabiya телеканалининг ўз манбаларига таяниб хабар беришича, портлаш жойи - Байрут портидан олинган тупроқ намуналари порт ракета зарбасига учрамаганини кўрсатган. 

Ливан пойтахти портлашдан кейин фалокат ҳудуди деб эълон қилинганди. Портлашга портдаги таъмирлаш ишлари вақтида у ердаги омборлардан бирида сақланган 2,7 минг тоннадан кўпроқ аммиак селитрасига ўт кетиши олиб келган. Охирги маълумотларга кўра, портлаш 178 кишининг ҳаётига зомин бўлган, 6 мингдан кўпроқ киши жароҳатланган.

Мавзуга оид