Ичимлик суви таъминоти 30 фоизгача ДХШ механизмлари асосида бошқарувга берилиши режалаштириляпти
Жорий йилнинг 5 август куни давлат раҳбари ҳузурида энергетика, транспорт ва тиббиёт соҳалари билан бир қаторда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида давлат-хусусий шерикликни кенгайтиришга оид тақдимотлар ўтказилди.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, танқидий руҳда ўтказилган тадбирда давлат раҳбари томонидан
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида, хусусан ичимлик сув таъминоти, канализация хизматлари ва иссиқлик таъминоти соҳасида давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш юзасидан вазифалар белгилаб берилди.
Ҳозирда соҳада давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ичимлик сув, канализация ва иссиқлик тизими объектларни ДХШ шартлари асосида ривожлантириш бўйича аниқ ва асослантирилган таклифлар ишлаб чиқилмоқда ҳамда таклиф этилаётган лойиҳаларни айнан ДХШ механизмлари асосида амалга ошириш имкониятлари ўрганилмоқда. Таклиф этилган лойиҳалар ДХШ механизмлари асосида амалга ошириш имкониятлари мавжуд деб топилса, белгиланган тартибда лойиҳалар давлат шериги томонидан ташаббус кўрсатилади ва тайёрланади.
Шу тартибда бугунги кунда ичимлик сув, канализация ва иссиқлик таъминоти соҳасида 40дан ортиқ объектларни ДХШ механизмлари асосида ривожлантириш, соҳага хусусий секторни жалб қилиш имкониятлари ўрганиб чиқилмоқда. Жумладан: ичимлик ва оқова сув таъминоти бўйича - 28 та лойиҳа ва иссиқлик таъминоти бўйича - 14 та лойиҳадир.
Вазирликнинг дастлабки режаларига кўра кейинги 3 йил давомида ичимлик сув таъминоти - 30 фоизгача, канализация хизматлари - 10 фоизгача; иссиқлик таъминоти тизими - 20 фоизгача давлат-хусусий шериклик механизмлари асосида бошқарувга берилиши режалаштирилмоқда.
Билдирилишича, ДХШ механизмларини соҳага татбиқ этилиши ичимлик сув таъминоти, канализация хизматлари ва иссиқлик таъминоти инфратузилмасини ривожлантиришга, соҳага хусусий инвестицияларни жалб этилиши ва бу борада бюджет харажатларининг камайишига, илғор бошқарув тажрибасининг жорий қилинишига хизмат қилади ҳамда соҳадаги мавжуд муаммоларни ўзаро манфаатли шароитларда тезкорлик билан самарали ҳал этилиши, пировардида эса аҳолига кўрсатилаётган хизматларнинг сифатини ошишига олиб келади.
Мавзуга оид
14:30 / 02.11.2024
ДХШ лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тасдиқланди
16:00 / 28.09.2024
Кувайт Ўзбекистондаги ДХШ лойиҳаларида иштирок этиши мумкин
10:50 / 23.09.2024
БАА Ўзбекистонда ДХШ лойиҳаларида иштирок этишга қизиқиш билдирмоқда
20:53 / 07.09.2024